2:15

Фирмалар поляризацияси

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.

Бозорда доим йирик ва кичик фирмалар поляризацияси бўлади,

рақобат бўлади, натижада кайсидир фирмалар банкрот бўлади, бошқалари

банкрот контрагент ёки рақобатчиларни ютиб юборади ёки ўрнида ташкил

топади, натижада бозорнинг фирма тузилмаси ўзгаради ва ҳар қайси

фирма бозордаги қисмига боғлиқ ҳолда унда маълум ўринни эгаллашга

харакат қилади.

Замонавий шароитларда бошқарувнинг тарқатилиши

йирик фирмаларда ва уларнинг тузилмасида кўп сонда бўлимлар пайдо

бўлишига олиб келади, улар бозорда иқтисодиётга қаратилган мустақил
субъектлар сифатида чиқади, ҳамда хўжалик ва кўпгина юридик

мустақилликка эга, лекин бош фирманинг умумий глобал сиёсатига

боғлиқ ҳолда харакат қилади.

Шунинг учун назарда тутиш керакки, исталган мамлакатда замонавий бозор тузилмасини йирик фирмалар аниқлайди, қайсики иқтисодиётни муқобил ўрнини қувватлайди ва маҳсулотни жаҳон бозорида юқори даражадаги рақобатбардошлигини таъминлайди.

Тадбиркорлик фаолияти субъектнинг хўжалик фаолияти натижалари

учун мулкий жавобгарликни тақозо этади. Ўз фаолиятини юридик шахс

ташкилисиз олиб бораётган тадбиркор фаолият билан боғлиқ

мажбуриятларга мамлакат қонунида кўрсатилган мулк кўринишидан

ташқари бутун мулки билан жавоб беради.

Ўз фаолиятини юридик шахс сифатида олиб бораётган тадбиркор

фирманинг хуқуқий холатига қараб мулкий жавобгарликни олади ёки

бутун капитал ва шахсий мулк билан, ёки фақат капитал билан.

Тадбиркорлик иши натижалари учун жамоа маъмурий жавобгарликни

эмас, балки шахсий иқтисодий жавобгарликни тақозо этади.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top