Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Ўз фаолиятини юридик шахс сифатида олиб бораётган тадбиркор
фирманинг хуқуқий холатига қараб мулкий жавобгарликни олади ёки
бутун капитал ва шахсий мулк билан, ёки фақат капитал билан.
Тадбиркорлик иши натижалари учун жамоа маъмурий жавобгарликни
эмас, балки шахсий иқтисодий жавобгарликни тақозо этади.
Тадбиркор мажбуриятлари:
— ишчилар билан ёлланма шартномаларни тузиш ва лозим вақтда
касаба уюшмалари билан;
— шартнома шартлари бўйича ёлланиб ишлайдиган ишчилар
меҳнатига ҳақ тўлашни амалга ошириш;
— ишлаб чиқарилган товар (хизмат, иш)ни лозим сифатини
таъминлаш;
— тадбиркорларнинг қонуний талаб ва хуқуқларига амал қилиш;
— ишчиларга лозим меҳнат шароитларини яратиш;
— ёлланиб ишлайдиган шахсларни таъминлаш ва суғурталаш бўйича
суғурта ва пенсион фондларга чегирмалар ажратиш;
— техника хавфсизлиги ва экология хавфсизлигини таъминлаш бўйича
чораларни амалга ошириш.
Тадбиркорлик фаолиятининг хуқуқий нормалари якка тадбиркор ёки
фирма фаолиятини тўхтатиш тартибини ўз ичига олади, қайсиким суд
томонидан тадбиркорлик фаолиятини тухтатиш ёки банкротлик
натижасида, қонун бузилиши ва бошқа холларни ҳам назарда тутади. Ҳар
қайси холатда тадбиркорлик фаолиятини тугатиш тартиби ва муддати
кўрсатилади. Тадбиркорлик тушунчасининг мазмунига бизнес тушунчаси
киради. Бизнес – бу иш, иш фаолиятдир. Бизнесда субъект бўлиб бозордаги
ҳаракатларда эркин капиталнинг якка мулкдорлари чиқиши мумкин – бу
жисмоний шахс, ҳамда (юридик шахс сифатида чиқаётган), (фирма
капиталини мулкдорлари). Бизнес субъектлари сифатида банкдан хўжалик
фаолиятини юритиш учун заём ёки кредит олган капитал заёмчилар
чиқиши мумкин. Асосийси субъектнинг бизнесда оборотга тушаётган
капитали бўлиши. Бундай капитал фақат пул кўринишида эмас, балки
товар ёки хизматлар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Бизнес
субъектлари бўлиб ҳам нотадбиркор ташкилот ва корхоналар чиқиши
мумкин, қайтариладиган тарзда пул ёки товар кўринишида савдо
битимларини амалга оширадиган ҳамма бизнес субъектлари, фирма ёки
шахснинг хуқуқий холатига мос холда ўз мамлакатининг қонунчилигига
асосан фаолияти натижаларига жавобгардир. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.