Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.
Иқтисодиётда тадбиркорликнинг қуйидаги турлари мавжуд:
— фаолият йўналиши бўйича: ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий ва
инновацион сингари тадбиркорлик фаолияти;
— тадбиркорликнинг қандай вазифани бажаришга йўналтирилганига қараб:
ишлаб чиқаришни бошқариш, молиялаштириш, воситачилик ва
маслаҳатчиликка қаратилган тадбиркорлик;
— фаолият турларининг сони бўйича: битта соҳадаги ва кўп тармоқли
тадбиркорлик;
— фаолият мураккаблиги бўйича: махсус билим талаб қилмайдиган, махсус
билим талаб қиладиган, юқори технология ва нодир билимга асосланган
тадбиркорлик;
— фаолиятнинг тармоқ йўналишлари бўйича: саноат, агросаноат, қишлоқ
хўжалиги, қурилиш ва бошқа халқ хўжалиги тармоқларидаги
тадбиркорлик.
Тадбиркорликнинг субъектлари жисмоний ва юридик шахслар
бўлиши мумкин. Юридик шахслар деб ўзига тегишли алоҳида мулкка эга
бўлган, ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларни ва мажбуриятларни
ололадиган, судда, арбитражда ва ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар
бўла оладиган ташкилотларга айтилади.
Қуйидагилар тадбиркорлик субъекти бўлиши мумкин;
— қонунда белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланмаган Ўзбекистон
Республикасининг ҳар қандай фуқароси;
— фуқаролар гуруҳи шериклар, шу жумладан давлат кооператив ва бошқа
корхоналарнинг меҳнат жамоаси – жамоа тадбиркорлари;
— қонунларда кўзда тутилган валюталар доирасида бошқа ажнабий
давлатларнинг фуқаролари ёки юридик шахслари, шунингдек фуқаролиги
бўлмаган шахслар;
— улуш иштирокидаги аралаш мулк субъектлари.
Давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув идораларининг раҳбар
ходимлари ва қонунларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши
ман этилган шахсларнинг бу фаолият билан шуғулланишига рухсат
берилмайди.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.