Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман.
Тадбиркорлик шаклини якка тартибдаги фаолият асосида амалга
ошириш деганда, мулкчилик субъектининг ўзи мустақил тарзда иқтисодий
фаолиятнинг у ёки бу тури бўйича тадбиркорлик билан шуғулланиш
тушунилади.
Бу шаклда тадбиркорликни амалга оширишда субъект сифатида
фақат фуқаролар қатнашади. Фуқароларнинг якка тартибдаги меҳнатига
асосланган тадбиркорлик шакли ҳам энг кўп қўлланишлиги учун уларга
ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш айниқса муҳимдир.
Якка тартибдаги меҳнат фаолияти хусусий тадбиркорлик
шаклларидан бири бўлиб, фуқаролар бундай фаолият билан юридик шахс
мақолини олмасдан шуғуллаанадилар. Бундай тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланиш учун туман, шаҳар ва шаҳарлардаги туман
ҳокимиятлари томонидан рухсатнома берилади.
Хориж сармояси иштирокидаги корхоналар: қўшма корхона ёки
тўлиқ хориж сармояси асосида ташкил қилинган корхоналар шаклида
бўлиши мумкин. Кичик корхоналар орасида қўшма корхоналар алоҳида
ўрин топади. қўшма корхоналар бу икки ёки ундан ортиқ юридик шахс,
яъни корхоналар мулкини қўшиш йўли билан ташкил қилинган
корхоналардир. Бу корхоналар мамлакатимизга илғор хорижий
технология, бошқарув тажрибаси ва қўшма молиявий ресурсларни олиб
киради ва экспортни кучайтириш имконини беради.
Қўшма корхоналар чекланган жавобгарликка эга бўлган жамият
(маъсулияти чекланган жамият – МЧЖ), ҳиссадорлик жамияти ҳамда
қонун томонидан чекланмаган бошқа шаклларда, сони чекланмаган, аммо
иккитадан кам бўлмаган шериклар ўртасида тузилган шартнома асосида
бунёд этилади, қўшма корхона таъсисчилари ҳар иккала томондан ҳам
юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.