2:35

Беозор бўлганлар бахтлидир…

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Беозор бўлганлар бахтлидир, чунки улар ер юзига эга бўлур (Мт. 5:5)

Беозорликни заифлик билан чалкаштирмаслик лозим — беозорлик тагида “назорат остидаги куч” тахмин қилинади. Бу контекстда тавба ва ибодат қилувчи одам, ундаги доимо Муқаддас Руҳнинг раҳнамолигидан ва ҳаттоки нохуш, низоли шароитларда ҳам имонлига ваъда қилинган мерос билан бахтлидир.

Тарих шуни кўрсатадики, айнан шундай одамлар, яъни бу ҳақиқатни тушунувчи ва ўз эҳтирослари, ҳиссий сезгирлигини ва импульсларини Муқаддас Руҳ раҳнамолигига топширувчи одамлар буюк бўлдилар (қ. Сонлар 12:3).

Ҳикматларда (16:32) айтилади: “Узоқ бардош киши жасурдан ҳам аълороқ ва шаҳарнинг энг зўр истилочисини ўзида мужассам қилган”. Шундай қилиб: “ўзининг ҳар бир ҳиссий сезгирликларини, ҳар бир импульсларини ва ҳар қандай эҳтиросларини Муқаддас Руҳ раҳнамолигига бўйсундира олган киши бахтлидир! Бундай одам Худо олдида, ўзи олдида ва бошқалар олдида солиҳ бўлади ва фақатгина Худо бера оладигна ҳаётга киради”.

Қарама–қарши фикрга эга бўлган одамлар билан суҳбатга киришганингизда, бундай беозорлик учун ибодат қилинг. Сабрингиз ва ўзингизни бошқаришингиз синаладиган фурсат келади. Бир қарашда мағлубият бўлиб кўринган стратегик чекиниш ёки Муқаддас Руҳ суҳбат йўналишини ўзгариштиришни таклиф қилганда яна фурсат келади. Беозор бўлиш — кейинроқ Руҳда тўлиқ ғалаба қозониш учун вақтинчалик чекинишга рози бўлишни англатади.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top