3:01

Аёллар ишонадиган ёлғон – Тушкунликни дори-дармонлар билан тузатиш керак ёки руҳшуносга мурожаат қилиш лозим.

MP3

Ассалому алайкум. Тушкунлик аёллар ўртасида эркаклардан кўра икки баробар кўпроқ учрар экан. Ҳамда уни аёлларнинг актуал муаммоси дейиш ҳам мумкин. Аёлларда учрайдиган тушкунлик муаммоси нафақат шарқ ёки ғарбда бутун дунё аёллари орасида кенг тарқалган. Невропатологларнинг кўраётган чоралари, даволарига қарамай, бу муммо кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Тушкунлик билан касалланаётганлар сони, даволанганларникидан юқори. Тиббиёт бу муммони турлича изоҳлайди, бироқ Калом нима деркин? Каломда ёзилишича тушкунлик ҳаётимизда учрайдиган ҳодисаларнинг натижаси, яъниким, гуноҳнинг натижасидир. Ҳаворий Павлуснинг Римликларга мактубининг 8 бобида шундай ёзилган: «Биламизки, борлиқ махлуқот ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилиб, гўё туғиш азобини чекиб ётибди. Ва фақат махлуқотгина эмас, балки биз ўзимиз ҳам ичимиздан оҳ-нола қилаётибмиз». (22-23 оятлар) Тушкунликнинг келиб чиқиши борасида бир нечта тиббий ва илмий текширишлар олиб борилган. Бироқ бунинг аниқ сабаби ҳозирга қадар аниқлангани йўқ. Бироқ, биз биламизки кўпинча тушкунликка бизнинг руҳий ва қалб изтиробларимиз, ҳал қилинмаган келишмовчиликлар, маъсулиятсизлик, айбдорлик ҳисси, алам, кечирим бермасликлар сабаб бўлади. Тушкунликни келтириб чиқарадиган асосий сабабни йўқотмас экансиз, тушкунликдан қутула олмайсиз. Дори-дармонлар депрессияни маълум бир муддатга камайтириши мумкин, бироқ тўлиқ даволай олмайди. Бу каби дори-дармонлар киши ўзидаги тушкунликнинг асл сабабини топиши учун фикрларини тиниқлаштиришга ёрдам бера олади ҳолос. Буни тушунмаганлар эса нажотни дори-дармонлардан қидиришади. Муқаддас Каломда ёзилган машхур кишилар ҳам тушкунликдан азоб чекканини биласизми? Уларнинг ҳикоялари тушкунликнинг сабабларини тушунишимизга ёрдам беради. Масалан шоҳ Ахаб. У жуда истаган нарсасига эриша олмагани учун тушкунликка тушган. Келинг Муқаддас Каломдаги шу парчани ўқиймиз: «…Самария шоҳи Ахабнинг саройи ёнида шу ерлик Навўт деган одамнинг узумзори бор эди. – Узумзорингни менга бер, мен у ерни полиз қиламан, — деди Ахаб Навўтга». Навўт эса узумзорим оталаримдан мерос қолган деб, уни Ахабга сотишдан бош тортди. Унинг бу «…гапидан Ахаб ғазабланди, хафаҳол уйига келди. Нон ҳам емай ўринга кириб, тескари қараб ётаверди. Хотини Изабел Ахабнинг ёнига келиб, ундан: «Нега руҳингиз тушкун, нон ҳам емадингиз?», деб сўради.» Асосан тушкунликка ҳаётимизда учрайдиган омадсизликлар сабаб бўлади. Юнус эса Худонинг фикрини ўзгартиролмагани учун тушкунликка тушиб, хатто ўлишга ҳам рози бўлган. Демак бирор нарса биз истаганимиздек бўлмаса, тушкунлик остонамизда турар экан. Ҳаётимизда бўлаётган ҳолатларда Худонинг қўли борлигини сезмасак, ва Худо билан баҳслашишни бошласак, ҳам ҳиссан ҳам руҳан заиф бўлиб қоламиз. Суҳбатимизни Ҳазрати Довуднинг сўзлари билан якунлаймиз, чунки унинг тушнкунликка тушишига асосан гуноҳлари сабаб бўлган. «Мен гуноҳимни сир сақлаганим сайин, Суякларимгача ҳуркираб нолиб ўтирдим. Кечаю кундуз Сенинг қўлинг устимда оғирлашди, ёзнинг саратонидаги мевадек қуриб қолдим, тинка-мадорим бутунлай адо бўлди». (Заб 31:3-4)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top