2:41

Қайси йўл тўғри

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Исо унга деди (Юҳанно 14:6):

«Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди».

Худо ўрнатган асосга кўра, биз Осмондаги Отамизга фақат Исо Масиҳ орқали келишимиз мумкин. Исо Масиҳ номи билан ибодат қиламиз, Унинг ваъдаларини олган ҳолда, Унинг ҳисоб рақамида ҳисобсиз маблағлар, худди Самовий банкнинг чеки бизда бордай. Исо Масиҳни Ўзи бизга тантанали ваъда берган ва Самовий банкни омонатидан фойдаланишга ҳамма ҳуқуқларни берди.

«Менинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин». Ибронийларга 4:14-16: «Бизнинг улуғ Олий руҳониймиз, яъни Арши Аълогача ўтиб борган Худонинг Ўғли Исо бор экан тан олган эътиқодимизни маҳкам тутайлик. Бизнинг Олий руҳониймиз заифликларимизга ҳамдард бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган. Шундай экан, илоҳий марҳаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун, Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик» .

Ибронийларга 10:19: «Шунинг учун, эй биродарлар, Исо Масиҳнинг қони туфайли муқаддас маконга киришга жасоратимиз бор».

Худонинг меҳрибонлиги, Унинг муҳаббати ва қудрати тўғрисида фикр юргизиб, биз ибодатда тўғри Худога келишимиз осонроқдир. Биз Унинг олдига ҳурмат ва мўминлик билан, У бизга буюрганини қилишга тайёр бўлиб келамиз. Биз Осмондаги Отамизга хурсандчиликда, миннатдорчилик билан ва ишонч билан келамиз.

Биз биламиз, бизнинг ибодатларимизга Раббий жавоб беришга тайёр, чунки У бизни севади ва биз нимага муҳтож бўлсак, шуни беришга ваъда берган. (Бироқ, биз ҳамма вақт ҳам керакли эҳтиёжни кўрмаймиз). Масиҳ ибодат ҳақида дейди:

Луқо 11:9: «Сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади».

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top