2:47

Фирмалар сони нима учун ўсиб бормоқда?

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланишига бир катор омиллар таъсир кoрсатади. Булар куйидагилардир.

01) Корхоналарни йириклашуви тенденциясининг пасайиши. АҚШда яқин 15-20 йил ичида корхоналарнинг йириклашуви тенденцияси пасаяди. Бу асосан, хизмат кўрсатиш сохасидаги силжишлар билан боғлик. Албатта, бу хизмат кўрсатиш сохасида фаолият масштабини унча кенгайтириш имкони пастлиги билан белгиланади. Хозирги пайтда хизмат курсатиш сохасидаги кичик корхоналар йирик ракобатчиларга нисбатан айрим юмушларини самарали ташкил қила олмокдалар. Бу биринчи навбатда бошкариш тизимининг соддалиги ва ихчамлиги билан боғликдир.

02) Аёллар иш кучининг иктисодга кириб келиши.

80-йилларнинг ўзидагина 2 млн аёеллар ўз иш жойларини очдилар. Хозир АҚШ да 4-5 корхона аёлларга тегишли бўлиб, улар мамлакатдаги жаъми кичик корхоналарнинг 30 фоизини ташкил этади. Бу тенденция давом этса 2015 йилга бориб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда аёллар ва эркаклар сони тенглашади.

03) Йирик ишлаб чикаришда ходимларни кискариши.

Бу айрим жихатдан демографик омиллар билан боғлик. Жумладан “демографик портлаш” даврида туғилганлар хозирги 30-40 ёшга, яъни ўз ишини мустақил бошлаш вақтига етдилар. Бундан ташкари, йирик корхоналарда иш ўрни учун кураш, ўрта бутун ходимларнинг қисқарилиши бевосита кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига таъсир кўрсатади.

04) Янги корхоналар очиш суръатининг ортиши. АҚШда хар йили ўртача 200 мингга яқин ахоли ўзининг фирмасини очади. Уларнинг ярмидан кўпи 20

минг доллардан кам оборот билан уз фаолиятиларини бошлайдилар. Уларнинг карииб 75 фоизини ўз фирмаларида 50 соат ишлайдилар, 25 фоизи эса, 70 соат ва ундан ортиқ ишлайдилар. Карийиб 2/3 кисми янги бизнесни бошловчилар янги ёки бошлаетган компаниялар хисобланадилар. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top