Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Гўштни туз билан аралаштирганда унинг айниши жуда секинлашади. Ҳаёти марҳаматланганлиги исботланаётган масиҳийлар жамиятни, ўз–ўзидан чиришга мойиллиги бўлган жамиятни, йўқ бўлиб кетишидан сақлайди. Ҳакамлар китобида (9:45), Авимелех, Сихем шахри устидан ғалаба қозонгандан кейин, уни вайрон қилиб, бутун худудга туз сепиб ташлади. Масиҳаий, руҳий маънода имонда мустаҳкам турганда айнан шундай йўл тутган бўлади. Бу худудни у ёвузлик ва ҳар хил ёмон таъсирлар тарқалиши учун яроқсиз қилиб қўяди, масалан, мактаби ёки дўстлари, коллеждаги курсдошлари, ишхондаги ҳамкасблари ёки спорт бўйича ҳамкорлари.
Агар қиммат нархни тўлашга тайёр бўлсак, дунёни чиришдан сақлаб қола оладиган гувоҳлик билан бўлиша оламиз. Туз овқатга ўзига хос таъм бағишлайди. Худо халқининг кўпайиши турли одамларнинг ҳаётга бўлган дидини, тотини ошириши керак. Исо Ўз ҳозирлиги билан одамлар руҳини кўтарарди. Унинг ҳаётида оддий сўзлар билан тушунтириб бўлмайдиган бир нарса бор эди.
Бизнинг нутқимиз туз билан йўғирилган бўлиши лозим: “Ҳар бир одамга қандай жавоб бериш лозимлигини билинглар, сўзингиз ҳамиша файзли ва мазали бўлсин” (Кол. 4:6). “Оғзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига оро кирадиган яхши сўзлар гапиринглар” (Эф. 4:29).
Бу контекстда Павлус ҳам шунингдек, биз Муқаддас Руҳни хафа қилмаслигимизни кўзда тутади. Чунки, инсоний нутқ одамнинг руҳий ҳолати билан тўғридан-тўғри боғланган ва яратиш ёки бузишнинг улкан потенциалига эга (қ. Ёқ. 3:3–12), биз доимо хушёр бўлиш заруриятини эсда тутишимиз ва оғзимиздан нима ва қандай чиқишини кузатишимиз керак. Яқин кишилар билан мулоқот кўринишида, ўзимизнинг ҳозирлигимиз ва жамият ҳаётидаги иштирокимиз билан имонга келмаган одамлар дунёсига Исонинг хушбўй ҳидини олиб боришимиз лозим.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.