Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Ёқуб мактубида айтилган (1:27): “Отамиз Худога маъқул тушадиган дин–диёнат поклик ва бенуқсонликни талаб қилади, яъни етим–есирларни қайғули кунларида йўқлаб боришимиз лозим…” Худо севгиси бизни, очларни тўйдириш, қашшоқларни кийинтириш, кучсизни ҳимоялаш ва сув тошқини, ер қимирлаш, эпидемия ва урушлардан азият чекканларга ёрдам беришга чақиради. Шунингдек, Исога бўлган имони учун азият чекканларга ёрдам ва далда бериш ҳам киради. Учинчи дунё мамлакатларида амалга оширилувчи таълим ва тиббиёт дастурлари бошида доимо жамоат турган.
Биз аввалгидай бундай хилдаги фаолиятга муҳтож бўлган минтақаларда бу ташаббусларни давом эттиришимиз керак. Жуда кўп ҳолларда ҳамдардликка муҳтожларни излашда узоққа кетишни ҳожати йўқ. Ҳар бир шаҳарда инсонпарварлик ёрдамига муҳтож камбағаллар яшайдиган туманлар мавжуд. Бундай кимсалар ҳақида қанчалар ўйланамиз, уларга ёрдам беришга қанчалар тайёрмиз? Улар учун биз нима қила оламиз?
Биз дунё эҳтиёжига қарасак, довдираганимизни сезамиз: сайёрамиз аҳолиси йилига тўққиз миллион киши тезлигида ўсяпти. Озиқ–овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўсиб келаётган аҳоли эҳтиёжини базўр қондиряпти. Агарда қаердадир табиий офат содир бўлиши натижасида шубҳасиз маҳсулотларнинг етишмаслиги ва очлик ташриф буюради.
СПИД, сил ва бошқа шу сингари касалликлар атрофмуҳит ифлосланиши билан бирга, аста–секин одамлар соғлиғини асосан камбағал давлатларда барбод қилади.
Масиҳийлар нима қилиши мумкин? Масиҳийча инсонпарвар жамиятлар ўзининг маблағ фондини оқилона тақсимлаши ва Худо ҳомийларга қандай ва нима учун маблағ беришни кўрсатиши учун ибодат қилинг. Доимо ҳам маҳсулот ёки пул керак бўлавермайди. Баъзан, руҳий етакчиларни тайёрлаш ва уларни Худо Каломи билан қуроллантириш анча долзарб бўлиб ҳисобланади. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.