3:19

Сабр ва шукрона 2 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Эсингизда бўлса, ўтган сафар биз Исодаги бир опамиз Хитойда ўзининг диний эътиқоди туфайли йигирма икки йилга ҳукм этилган эрининг ҳибсга олингани ҳақида сўз юритган эдик. Келинг, ушбу қизиқарли хикоянинг давомини тинглаймиз. Иккинчи синов партия органлари тарафидан қилинган психологик босим бўлди. Модомики, эримни хитой компартиясининг динга қарши сиёсатига бўйсунмагани учун қамашган экан, мени ҳам контрреволюционер аёл, де6 ҳисоблашди. Менга яна эримни бошқа кўрмаслигимни айтишди. Ҳар куни ҳукумат ўз эътиқодимдан қайтиш ва эримдан ажралишимга мажбур қилишга уринарди. Ҳар куни мени олти соатлаб сўровлар билан қийнар, кучли босим ўтказарди. Агар мен Худони билмаганимда, ўзимни ўлдириб қўйган бўлар эдим. Бошқа мен билган аёллар бундай шароитда ақлдан озишди ва ўзини ўлдиришди. Мен Худони ёрдамига тўлатўкис ишонардим. Азоб берувчи сўровлар пайтида мен шунчаки кўзимни юмардим ва ичимда ибодат қилардим. Учинчи синов мушкул ишдан иборат эди. Менга қарши қўйилган айблов туфайли, менга фабрика ёки идорада ишлашга йўл қўйилмасди. Олти соатлик сўровдан кейин мен саккиз соатлик ишни ишлаб беришим керак бўларди. Мен ғишт ортилган, бетон плиталар ва цемент ортилган вагончаларни кунига саксон центга тортар эдим. Юк жуда оғир эди. Мен ишда шундай толиқардимки! Ўзимни янаги иш сменасининг бошланишигача ҳорғин ҳис этардим. Мендан тер дарё бўлиб оқарди. Совуқ ва музлаб қолган кирлар туфайли вагончани қишда тортиш унданда қийин эди. Баъзан мен курак билан цементни иккинчи қаватга отишимга тўғри келарди. Мен фақатгина Худодан ёрдам сўраган мунтазам ибодатим боис тирик қолдим. У меҳр кўрсатди ва менга куч ато этди. Тўртинчи синов тана даъватидан иборат бўлди. Эримни олиб кетишганда, менинг ёшим ўттиз тўққизда эди. Ҳукумат амалдорлари мени бошқа одамга турмушга беришга кўндирмоқчи бўлишди. Агар ҳукумат мажбурловига ён берганимда, менга янги кварталга кўчиб ўтишга рухсат берган бўларди. Менинг шахсий ишимни қайтадан ёзарди ва менинг учун қийин ишларга аралашиб юришга эҳтиёж қолмасди. Менга совғалар, пуллар ва кийимлар билан эркак кишилар кела бошлади, бири эса ҳатто ажралиш ҳақида ариза ҳам тайёрлаб келди. Улар ҳаттоки ярим кечаси уйим эшигини бемалол тақиллатарди.

Мен уларга шундай дердим: “Мен масиҳийман. Ажраша ҳам олмайман, турмушга ҳам чиқа олмайман”. Худо мени шунчалар қаттиқ севадики, шу сабабдан бу барча васвасаларга, гуноҳларга ва бемалол ва шинам ҳаётда яшаш истагига қарши туришга куч берди. Ҳар сафар ибодат қилганимда, У менга керакли барча нарсани берарди… ҳаттоки мен сўрагандан ҳам зиёдроғини. Йигирма бир йилу саккиз ой деганда эримни озодликка чиқаришди. Деярли йигирма икки йил — айрилиқ учун жуда узоқ муддат.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top