2:52

Сабр ва шукрона 3 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Агар руҳий курашда Инжил ва ибодат ҳужумкор восита бўлиб саналса, унда улар ҳақиқат ва тавба билан мусатҳкамланиши лозим. Доимо Худо олдида юриш ва Муқаддас Руҳ самаралари кўриниши учун биз сабр–қаноат деган сифатга эга бўлишимиз керак. Римликларга Мактубда (5:3) ҳаворий Павлус дейдики, қайғу сабр–қаноат ҳасил қилади ва у ўз навбатида феъл–атворни шакллантиради. Римликларга мактубидан бир оз кейин Павлус шунингдек, шуни қўшимча қиладики, сабр–қаноатимиз туфайли, биз Битикда тасалли ва умидни топамиз (қ. Рим. 15:4). Ёқуб сабр–қаноат етуклик ва баркамолликка олиб келади деб тасдиқлайди.

Илоҳиётчи Юҳаннонинг Ваҳий китобида (3:10) Исо Филадельфиядаги жамоатни Унинг сабр қилиш ҳақидаги амрини бажо келтиргани сабаб, яъни сабр–қаноат қилгани учун мақтаган. Бу ҳеч нарса қилмай “ўтириб қолиш” эмас, балки “интилиб, меҳнат қилиш, Худо ҳеч қачон мағлуб бўлмаслигини аниқ билиб меҳнат қилиш”. Ғолиблик — бу ҳеч қачон таслим бўлмасликдир. Душман доимо сабр–қаноатга қарши туришга уринади ва бу руҳий жангдан кейин кучли ҳорғинлик сезимини пайдо қилади, кейин эса руҳий апатия ёки биз “чекиниш” ёки “таслим бўлиш” деб атовчи маълум қалб ҳолати келади. Жуда кўплаб масиҳийлар ғалабага бир дақиқа қолганда таслим бўладилар.

Жон Беньян (John Bunyan) бу ҳақда ўзининг “Пилигрим саёҳати” китобида гапириб ўтади. У, саёҳат охирида ҳорғин саёҳатчи Сеҳрли мамлакат ерига киради ва ҳечам уйғонмаслик ва ўз йўлини тугамаслик учун шунчаки ухлаб қолади, деб айтиб беради. Кучли таъқиб остига олинган Хитойлик нозик опамиз қуйидагиларни айтади: “Кема денгиз бўрони бўлаётгани боис, ҳаракатни тўхтата олмайди. У тўғри йўналиш бўйича кетаётганига амин бўлиши керак. Бундайин синовларсиз биз Худога қандай хизматда бўлиш кераклигини билмаймиз”.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top