Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар кунлик ҳаётимизни яшар эканмиз, бизни эртага нималар кутаётганини билмаслигимизга иқрор бўламиз. Ҳаётимиз Худонинг қўлида эканини билиш бизга ҳотиржамлик бағишлайди. Ҳар ҳолда Худонинг фарзандлари шундай фикрдалар. Ҳоким Сергий ҳақида гапиришдан лодин Худонинг Руҳи имонлилар ҳаётида қандай ишлашига эътибор қаратсак. Унга қулоқ солсак, У бизнинг қадамларимизни бошқаради. Худди илк жамоатдаги имонлиларни бошқаргандек. Каломдан ўқисак Унинг қандай ишлашини яхшироқ билиб оламиз. “Булар диний хизматни ўтаб, рўза тутиб турган маҳалда, Муқаддас Руҳ гапириб: “Барнабо билан Шоулни Мен сайлаган иш учун Менга ажратиб беринглар!”, деди. Шундай қилиб улар яна рўза тутиб ва ибодат қилиб бўлгач, Барнабо билан Шоулнинг бошига қўлларини қўйганча дуо ўқиб, уларни жўнатишди.” Бу инсон иши эмасди.
Narrator 2 Худо уларни Ўзи белгилаган жойга ва ўзи танлаган одамлар билан учраштириш ва ўша ерда хушҳабарни ёйиш учун жўнатаётган эди. Каломда улар ва Сергий ҳақида шундай ёилган: “Барнабо билан Шоул Муқаддас Руҳ буюрганига кўра йўлга тушиб, Селевкия шаҳрига келдилар. У ердан эса Кипр оролига сузиб кетдилар. Саламис шаҳрига келиб, яҳудийларнинг ибодатхоналарида Худонинг каломини тарғиб қилдилар. … Улар бутун оролни кезиб чиқиб, Пафос шаҳрига етиб келдилар. Худованд ўша ерга уларни бошқарган ва ҳоким Сергий Павлуснинг олдига олиб келаётган эди. Каломда шундай ёзилган: “У ерда сеҳргар ва соҳта пайғамбар бўлган Барейшу исмли бир яҳудийга дуч келдилар. Барейшу вилоят ҳокими бўлган Сергий Павлуснинг ходими эди. Ақлли одам бўлгани ҳоким Барнабо билан Шоулни чақиртириб, Худонинг каломини тингламоқчи бўлди.”
Narrator 1 Шундан билиш мумкинки, Сергий Павлус улар хонадонига келишларидан аввалроқ, ходимидан ва бошқалардан улар тарғиб қилаётган хушҳабар ҳақида эшитган. У аслида юраги Худога яқин инсон бўлгани учун ҳам улардан Худо каломини батафсил билишни истади. Ҳар қандай инсон ҳам бундай қилмаган бўларди. Ҳар доим қилганидай, иблис бу сафар ҳам Худо каломига қаршилик қилди. Каломда шундай ёзилган: “Бироқ Барейшу (бошқа оти билан Алимо яъни “сеҳргар”) уларга қаршилик кўрсатиб, ҳокимни имондан тойдиришга тиришарди. Шунда Муқаддас Руҳга тўлган Шоул, яъни Павлус, унга кўзларини тикиб деди: Эй иблис ўғли! Юрагинг ҳар хил ҳийла ва айёрликка тўлгандир, ҳар қандай ҳақиқат душманисан! Худованднинг тўғри йўлларини чалкаштиришни бас қил! Ва энди Худованд сенга қарши қўл кўтарди. Сен кўр бўласан ва бир қанча вақт қуёшни кўрмайсан.” (Ҳав 13:10,11)
Narrator 2 “Шу заҳотиёқ бу одамнинг кўзлари қоронғи зимистонликка кўмилди. Энди у атрофни пайпаслаганича ўзига етакловчи излар эди. Ҳоким бу воқеани кўрдида, Раббимиз Исо тўғрисидаги таълимотга қойил қолиб, имон келтирди. ” (Ҳав 13:11,12)
Исо Масиҳ осмонга кўтарилишидан олдин шогирдларига Муқаддас Руҳни юбориши ҳақида ваъда берган эди. Шундай бўлди. Шогирдлар нимаики қилсалар Худодан йўл кўрсатишини сўрардилар. Худованд эса Муқаддас Руҳ орқали уларга нима қилишни ва қаерга боришни кўрсатарди. Худованд бугун ҳам ўзгармаган, У бугун ҳам фарзандлари ҳаётида ва юрагида Муқаддас Руҳи орқали ишлаяпти. Бу ҳақида билишга қизиқсангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бажонудил маълумот беришга таййёр.