MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Муқаддас китоб ичига жамланган китоблардан бирининг муаллифи Ёқуб ҳақида фикр юритамиз. Бугун унинг китобида келтирилганларидан унинг қандай инсон бўлганлиги ва ўша пайтда Худованд у орқали нималар дегани ҳақида билиб оламиз. У Исо Масиҳнинг бир онадан туғилган укаси эди. Дастлаб у ҳам Исонинг Масиҳлигига ишонмаган. Унинг сўзларини ёки қилган ишларини мазахлаб юрган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ вақт ўтиб Худованд бошқа шогирдларнинг юрагида ишлаганидек, унинг ҳам юрагида ишлаб Масиҳнинг шогирди қилди. Каломда унинг қачон шогирд бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Балки Масиҳ хочда ўлишидан олдин ёки кейиндир!? Аммо у Муқаддас Каломдаги Ёқуб китобини ёзиб қолдирган. Биринчи тўртта Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно китобларидан Масиҳнинг ер юзига келиши ҳақидаги хушҳабар ёзилган бўлса, Ёқуб китобида имонлиларнинг ўзларини қандай тутиши ҳақида ёзилган.

Narrator 2 Хушҳабарни эшитиб нажот топган масиҳийлар ўша пайтларда ўзларини қандай тутишни билмаган бўлса, Ёқуб имонлилар учун кундалик ҳаёт тарзида асқотадиган йўл йўриқларни ёзган. Улар орасида, бой билан камбағал ўзини қандай тутиши, Худо каломини тинглаш ва амалга ошириш, синовлар вақтида имонли ўзини қандай тутиши, ибодат қилиш ва яна кўплаб ҳолатларда Худо фарзанди қандай яшаши кераклиги ҳақида ёзилган. Тахминимизча, дастлаб Исонинг Масиҳлигига ишонмаган Ёқуб, унинг ишлари, сўзлари ва ҳаракатларини узоқ кузатган ва таҳлил қилган. У Масиҳнинг дунё, одамлар орасидаги муносабат ва ибодат ҳақидаги фикрларини эшитган. Масиҳ шогирдлар билан бирга бўлишидан олдин ва улар билан бирга бўлмаган пайтда укалари даврасида бўларди.

Narrator 1 Кейинчалик шулар асосида ва Худонинг Муқаддас Руҳидан илҳомланган холда имонлиларга имонли бўлиб яшаш қоидалари ҳақида ёзган. Балки унинг имонлиларга ёзган номасини ёзишига ўша пайтдаги имонлиларнинг ўзини тутиши ва ҳаёт тарзи сабаб бўлгандир, акс ҳолда у: “Бир нарса орзу қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, талашиб тортишаяпсизлар. Худодан сўрамаганингиз учун сизларда йўқ. Сўраяпсизлару, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар. Эй, вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканини билмайсизларми?” (Ёқ 4:2,4) Бу ёзилганлардан бугун ҳам бўлганидай ўша пайтда ҳам имонлилар Худонинг иродасига кўра бирор нима сўраш қандайлигини билишмаган. Улар имонда ёшлик қилиб, дунёвий нарсаларни сўраб, нафсларини қондирмоқчи бўлганлар.

Narrator 2 Худованд Ёқубнинг ёзганларига кўра, ўша даврдаги имонлиларни тўғри яшашга, тўғри ибодат қилишга ва сабр тоқатли бўлишга ўргатди. Худованд бугун ҳам Ўз Каломи орқали фарзандларига Худонинг йўлида қандай яшаш ҳақида ўргатади. У шундай дейди: “Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади. Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади.” (Ёқ 4:7,8) Ёқбнинг қандай одам бўлганлигини билиш учун Муқаддас Каломдаги Ёқуб китобини ўқиш кифоя. У қандай бўлган ва Худонинг имонлилардан истаганларини билиб, ўзингизнинг қандай одам эканлигингизни билиб оласиз. Муқаддас Каломда ёзилган шахслар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top