3:04

Ҳақиқат йўлини танлаш

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Шайтон ўз найранглари ва ёлғонлари билан бизга қарши ҳужум қилганида фақатгина Худонинг ҳақиқати билан қарши тура оламиз. Чунки шайтон ҳақиқатга дош беролмайди. Чарчаган пайтингизда унинг ёлғонига ишониш осон бўлиб қолади, бундай пайтда сизга ҳақиқатни бир неча марталаб овоз чиқариб айтишни маслаҳат бераман. Шунда ҳақиқатнинг ажойиб кучини ҳис қиласиз. Ҳақиқатнинг кучи сизнинг ҳисларингизни тинчлантиради, фикрларингизни ва ҳаётингизни тартибга келтиради. Анчадан буён ҳар-хил ҳислар ичимда тўпланиб келарди. Бир куни кимдир мени танқид қилди. Бу эса менга қаттиқ таъсир қилди. Кўнглим оғриди. Уйга келиб бир неча соат ўзимни босолмай йиғладим. Бир неча соат шайтон менинг онгимга ёлғон уруғини экишда давом этди. Мен фақат у одам ноҳақ экани ва мени қаттиқ ҳафа қилгани ҳақида ўйлардим. Кейин эса мени ҳафа қилгани учун қасос олиш истагини қалбимга киришига йўл қўйдим. Энди аввалги кечирилган ҳафачиликлар ҳам аста секин юзага чиқа бошлади. Ҳисларим назоратдан чиқиб кетди. Мен ғазабланар ва ўзимга ачинардим. Энди эса ўшанда бир қатор ёлғонларга ишонганимни англайман. Ўшанда мен шундай ўйлаганман:

У ёмон одам менга озор етказди.

Мен унинг ҳақоратларига лойиқ эмасман, мен яхши муносабатга лойиқман.

У одам юз фоиз ноҳақ эди. Мен эса мутлақо айбсиз эдим.

Мен уни кечира олмайман.

Энди у билан аввалгидек яхши муносабатда бўлолмайман.

Бу ёлғонга ишониш билан ўз-ўзимга ички курашни орттириб олдим. Кейин эса аста секин Муқаддас Каломдан Худонинг ҳақиқатларига дуч келдим. «Беозор бўлганлар бахтлидир…Раҳмдил бўлганлар бахтлидир чунки улар раҳм шафқат топур.» «Лекин Мен сизга айтаман ёмонга қарши чиқма. Ким сенинг ўнг чакканга урса, унга иккинчисини ҳам ўгир… Душманларингизни севинглар, сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар.» «Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отам ҳам сизни кечиради» (Мат 5:5,7,9,44; 6:14-15) Бундай ҳақиқатларни ўқигандан кейин олдимда танлаш йўли турарди. Мен ё ёлғонни ё ҳақиқатни танлашим ва шунга кўра иш тутишим керак эди. Мени ҳафа қилган одамни мен ҳам ҳафа қилмоқчи эдим. Бироқ қалбимда бундай қилсам бу қарор мени қулликка олиб боришини ҳис қилиб турардим. Худонинг олдида тиз чўкиб, Каломни қўлимда тутган ҳолда ҳақиқатни танладим. Мен у кишини кечиришим кераклигини билардим, аммо кечиришни истамасдим. Аввалига мен ҳақиқатни ўзим учун такрорлай бошладим. Кечирим бермасликнинг оқибатларини ўз-ўзимга эслатдим. Кечирим бериш истаги келишини кутиб ўтириш ярамайди. Истакни кутмасдан Худонинг ҳақиқатига кўра қарор қилиш лозим,. Сиз ҳақиқатни танлагач, ҳисларингиз дарҳол ўзгариб қолмайди. Бундай ҳолатда истакларимиз иродамиз ортидан эргашади. Ҳисларининг ортидан юрган одам кўп қоқилади. Бироқ ҳисларини иродаси измига бўйсудира олган одам кўп ҳолларда муваффақиятга эришади. Азизлар сиз қайси йўлни танлайсиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top