3:07

Ибодатларимизга қандай жавоб оламиз?

MP3

Narrator 1Ассалому алайкум. Бир сафар китоб ўқиётиб Худованд ибодатларимизга қандай жавоб бериши ҳақида тушуниб қолдим. Унда шундай ёзилган эди. “Ишларим жуда кўпайиб, семинар ва конференциялар кетма кет бўлиб ҳатто ўзимга ҳам вақт ажрата олмаётган кунларимнинг бирида Америкада ўқиётган қизим телефон қилиб бир келиб кетинг деб қолди. Мен иш режаларимни ўзгартирдим, баъзиларини қолдириб уни кўргани Америкага учиб бордим. У мен билан кўриши билан янги компьютер олганини ва бир оз пул беришимни сўради. Мен эса ўша заҳоти чўнтагимдан пул чиқариб бердим.” Шу парчани ўқиганимдан кейин, Худованд олдидаги ҳуқуқимизни билиб олдим. Худонинг фарзанди Унга ибодат қилиши мумкин. Худованд бизга ибодат қилишни ва У жавоб беришини айтган.

Narrator 2 Шу бугундан, ҳозироқ ибодат қилишни истайсизми? Ундай бўлса жавоб олиш учун қандай ибодат қилиш кераклигини ҳам билиб олинг. Ибодатнинг бошланиши, унинг мазмуни ва усули жуда муҳим. Бу эса қийин эмас. “Режалаштирилган ибодат” бу ўзингиз бирор бир вақтни белгилаб Худо билан ёлғиз мулоқотда бўладиган ибодат. Бунда ёлғиз Худо билан бўлиб, бутун диққатингизни Худони улуғлашга, Унинг ёрдамига ва жавобларига қаратасиз. “Ҳаёлларни ибодатга айлантириш”. Бунда кун давомида, нималар ҳақида ўйласангиз, кунингизни режалаштирсангиз, ёки муаммога дуч келсангиз ўша заҳоти Худовандга мурожат қиласиз. “Ишимнинг мана бу жойи ўхшамабди, энди нима қилсам экан?” демасдан “Худойим, мана бу жойини яхши қилолмаяпман, менга донолик бер”, деб ибодат қилинг.

Narrator 1 Шундай қилсангиз, бутун кунингиз Худонинг қўлида ва диққатингиз Худога қаратилган бўлади. Каломда ёзилишича самовий мавжудотлар бўлган фаришталар, Худо фарзандларига ёрдам бериш учун тайинланган. Биз ибодат қилганимизда самовий қўшин бўлган фаришталар ишга тушади. Улар бизнинг ибодатларимизни Худога етказади. “Доимий ибодат” Исо Масиҳ бизга доимо ибодат қилишни, ибодатдан безмасликни айтган. Африкада бир қабила бор экан. Айтишларича улар қачонки Худодан ёмғир ёғишини сўраб ибодат маросимини ўтказишса, ёмғир ёғаркан. Бунинг сири нимада деб қизиқиб кўришса, улар то ибодатларига жавоб олмагунларича ибодат қилиши маълум бўлибди. Биз ҳам улардан ўрнак олсак яхши бўлади. Ибодатларингизга жавоб олмагунча сўрашда ва ибодат қилишда давом этинг.

Narrator 2 “Биргаликда ибодат”. Исо Масиҳ шундай деган эди “Қаерда икки ёки уч киши менинг номим учун йиғилиб ибодат қилса, Мен уларнинг орасида бўламан”. Гурух ёки икки киши бўлиб ибодат қилиш ҳам яхши. “Буйруқ бериб қилинадиган ибодат” бунда имонли исо Масиҳ номи билан ёвуз руҳларни ва шайтоннинг ишини тўхтатиши мумкин. “Мулоқот ибодат” бунда Худо фарзанди, Худо билан гаплашади, Унга саволлар беради ва саволларига жавоб олади. Ҳар доим ҳам ибодатимизга жавоб олавермаймиз.Худованд биз учун нима яхши бўлишини билади. Шунинг учун ҳам келажагимиз учун Худонинг назарида тўғри бўлмаган ибодатларимизга У “Йўқ” деб жавоб беради. Баъзан ибодатларимизга тез орада жавоб оламиз. Бошқа пайтда эса кутишимизга тўғри келади. Ибодат қилиш ибодатимизнинг Худо томонидан жавоб берилиши, биз имонлиларга Худодан берилган иноятдир. Худо фарзандлари сифатида, Худо олдига дадиллик билан яқинлашиш ва жавоб олиш хуқуқига эгамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top