Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун эътиборингизга бир бадавлат кишининг ўзгарган тақдири ҳақидаги гувоҳликни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бир биродаримиз яқин таниши ва биродари бўлган киши ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Бир куни мен кўплаб кемалар ва яхталарга эга бўлган бир бадавлат кишини учратдим. У ҳикоя қилиб берган воқеа мени қизиқтириб қўйди. Қизиғи шунда эдики, унинг кемалари ҳалокатга учрайверибди. Жуда ҳам ташвишга тушган киши фолбинга борибди. Фолбин эса унга: “Аждодларингдан бири денгизга чўкиб ўлган, унинг учун шомонлик маросимини ўтказиб, унинг руҳини озод этмагунингча шу хол давом этаверади.” дебди. Шомонлик маросими учун бир ярим минг доллардан икки минг долларгача сарфланади. Катта умид билан айтилган маросимни ўтказганига қарамай, ҳеч қандай ўзгариш бўлмабди.
Narrator 2 У мендан унинг уйида Худони улуғлаб йиғилиш ўтказишимизни сўради. Уйига борсак деворида иккита анчагина қиммат турадиган шомонлик тумори ва яна музлатгичининг эшигида иссиқ совуқ қилинган овқатларни еб ўлиб қолмаслик учун қилинган ва ламинатланган дуо қоғози ёпиштирилган эди. “Мен сизга айтадиган хушхабар сизнинг ташвишингизга батамом нуқта қўяди. Бунинг учун энг биринчи мана бу девордаги нарсаларни олиб ташланг. Исо Масиҳ сизнинг ҳамма муаммоларингизни ҳал қила олади. Ўша куни у Исо Масиҳни қабул қилди ва Худонинг фарзанди бўлди. Кейинги икки йил ичида у бутунлай ўзгарди. Авваллари ҳар доим қовоғи солиқ юрган бўлса, Исо Масиҳни таниганидан кейин, юзи ёришиб бахтли одамга айланди. У ҳар куни иш билан ёки бирор бошқа сабаб билан учрашган одамларига Масиҳ хақида мақтаниб юрадиган бўлди.
Narrator 1 Худо унинг оиласида жуда кўп ажойиб мўъжизалар қилди. Улар орқали кўпчиликни нажотга эриштирди. Кўп ўтмай уни жамоат нозирларидан бири қилиб танлашди. У мендан яна бир марта кемаларидан бирида Худони улуғлаб йиғилиш ўтказишимни илтимос қилди. Йиғилиш тугагач, кетмоқчи бўлиб турганимда, у мени тўхтатиб шундай деди: “Қадрдоним ,Исо Масиҳга келганимдан кейин мени уч нарса ҳайратга солди.” “Хўш нималар экан?” “Биринчидан, Хушхабарни билиш жуда ҳам ажойиб экан. Мен аввал ҳеч қачон ўзимни бунчалар бахтли ҳис қилмаган эдим. Иккинчиси, менинг уйимга келиб мен учун ибодат қилган инсонлардан миннатдорман. Учинчидан эса кўп пул тўлаш керак бўлган шомонлик маросими каби бебаҳо Калом учун пул олмас экансизлар. У охирги сабабини юзида табассум билан айтди. Билдимки, бир пайтлар уйидаги қимматга тушган аммо ҳеч қандай ёрдам бермаган туморларни назарда тутди.
Narrator 2 Инсон Худо билан бўлмас экан, ҳаёти доимо кемтик бўлади. Ишлари жойида бўлса ҳам ҳаётдан қониқмайди. Доим ниманидир излайдию, бироқ юрагига таскин берадиган уни тўлдирадиган нарсани тополмайди. Бу Худованднинг Каломи ва ҳузуридир. Агар инсон ҳаётини Худованд бошқарар экан, унда етишмовчиликлар, қийинчиликлар бўлса ҳам Худованднинг бошқаруви ва тинчлиги билан ўзини бахтли сезади. Шунинг учун тақдирингизни Худовандга топширинг, у сизнинг ҳаётингизни бошқаришига қўйиб беринг. Шунда унинг марҳамати, тинчлиги ва шодлигини ҳис қиласиз. Атрофингизда яшаётган биродарларингиз ҳаётида бўлаётган Худонинг ишлари ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Бундан фақат мамнун бўласиз.