Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчилар. Инсоният массаждан қадимдан фойдаланиб келган. Одамлар силаш ва уқалашнинг турли касалликларни енгишини қачон пайқашганини эса хеч ким аниқ билмайди. Бироқ улар массажга шу даражада қизиқиб қолишдики бугунги кунга келиб шифобахш массажнинг кўпгина ажойиб хусусиятлари маълум бўлган.
Мана масалан даволовчи массаж оғриқни камайтириб нерв ўтказувчанлигини яхшиалйди уқаланаётган тўқималарга қон келишини кучайтиради. Шифобахш массаж таянч-харакат аппарати касалликларини коплексли даволашнинг мухим таркибий қисми хисобланади. Бу хали хаммаси эмас. Бугунги сухбтимиз давомида массаж ёрдамида оғриқдан халос бўлиш хамда мазкур усул хақида батафсилроқ сўз юритишга қарор қилдик.
Narrator 2 Шифобаш массаж ўз таснифига эга бўлиб унинг замирида касаллик хусусияти ётади. Мисол учун таянч-харакат аппарати касалликлари ва жарохатлардаги массаж нафас олиш аъзолари касалликларидаги массаж хазм қилишда қатнашувчи аъзолар касалликларидаги ва бошқа массажлар ажратиб кўрсатилади. Уқалаш усули у ёки бу касаллик хусусиятидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин. Жарохат ёки таянч-харакат аппарат хасталикларида массажни амалга ошириш усули умуртқа ва бўғим касалликларида массаж усулларига бўлинади. Хазм қилиш йўли аъзолари касалликларида – ошқозон ўн икки бармоқ ичак ва ичакларни массаж қилиш усули қўлланилади.
Юрак – қон томири тизими касалликларида – юрак ишемик ҳасталиги гипертония ва бошқа касалликлардаги массаж усулидан фойдаланилади.
Narrator 1 Ҳар бир хасталик учун маҳсус массж усули мавжуд бўлиб у касаллик сабабчиси касаллик патогенези унинг намоён бўлишидаги клиник шакллари у ёки бу массаж усулининг организмга таъсир қилиш хусусиятларига боғлиқ. Шунинг учун масалан сколиозда белни массаж қилиш усули умуртқа остеохондрозидаги уқалаш усулидан гипертонияда массаж қилиш усули эса бўйин-кўкрак остеохондрозида қўлни уқалаш усулидан фарқ қилади.
Бундан ташқари шуни назарда тутиш керакки массаж усули биргина касалликнинг турли босқичларида ҳам ўзгариши мумкин. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Биргина касаллик ҳар хил одамларда турлича кечади. Шунинг учун массаж қилиш усули нафақат касалликни ҳисобга олган ҳолда балки муайян бемор учун алоҳида ишлаб чиқилиши керак.
Narrator 2 Шифобаҳш массажда уқалаш техникаси ҳам усуллари ҳам худди гигиеник массаждаги сингари бўлади. У силаш уқалаш эзиш титраш ва ишқалашни ўз ичига қамраб олган. Қайси усулни танлаш эса мушаклар шакли касаллик хусусияти массаж қилиш жойига боғлиқ. Кейинги эшиттиришларимизда қарши кўрсатмалар ҳақида мълумотлар бериб ўтамиз. Дастурларимизни мунтазам тинглаб боринг. Бу сизга албатта асқотади.
Шунга ўҳшаш маълумотлар билан қизиқсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ердан сиз ўзингизга керакли жуда ўп фойдали маълуотларни олишингиз мумкин.