3:29

Кўринмас кучлар

MP3

Narrator 1 Эфесликларга ёзилган мактубдаги бу парчани ўқир эканмиз, Ёмонлик Салтанати ҳақида, самовий дунёдаги ёмон руҳлар ҳақида ўрганамиз. Ҳаворий Павлус айтишича, инсонлар орасидаги ёмонликларга ана шу руҳлар сабабчи. Эътибор бердингизми: бу кучларга қарши фақат имонлилар жанг қила олади. “Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас…” Бизнинг деганда бу ерда кимлар назарда тутиляпти? Ҳар қандай одамлар эмас-ку! Фақат биз-имонлилар ўткинчи башарга, яъни бошқа одамларга қарши

курашаётганимиз йўқ. Дунёдаги одамлар бошқа одамлар билан олишади, лекин ҳазрати Масиҳнинг шогирдлари руҳий ҳокимиятлар билан, руҳий кучлар билан курашади. Фақат ҳаворий Павлуснинг мактублари эмас, муқаддас битикларнинг бошқа китоблари ҳам, Ибтидодан то Ваҳий китобигача бу кураш ҳақида баён этган. Муқаддас Китоб айтишича, кўринмас кучлар ҳамма инсонларга таҳдид қилади.

Narrator 2 Ҳамма жойдаги одамлар бу кучларнинг қурбони, лекин фақат имонлилар бу курашда ғалаба қозона олади. Ҳазрати Исо ҳам бу курашда иштирок этганлар. Луқо китобининг 11-бобида У кишининг бир одамнинг ичидан жин қувиб чиқарганлари ёзилган. Ҳазрати Масиҳ кўп одамларни жинлардан озод қилганлар. Каломда бу ҳақда оятлар кўп. Бу жинлар ҳақиқий жинлар эдими? Ёки уларни кўчма маънода тушуниш керакми? Руҳий дунёни рад қилувчи одамлар бу оятларни бошқача изоҳлашга ҳаракат қилишади. Биз бу мавзуга кейинги суҳбатларимизда кўпроқ тўхталиб ўтамиз, лекин ҳозир эътибор беринг: одамлар ўшанда ҳазрати Масиҳни инс-жинслар бошлиғи иблиснинг кучи билан жинларни қувиб чиқарди, деб айблашган эдилар. Таржимага қарасангиз, иблисни шу оятда “баъалзабул” деб атаган. Маъноси – “ахлат подшоси”.

Narrator 1 Ўша пайтда одамлар дўзахни руҳий ахлатхона деб ҳисоблашган. Ҳақиқатан ҳам дўзах – шундай жой. Ахлат бор жойда ҳар доим пашша йиғилади. Дўзах ахлатхонасининг бошлиғи эса – шайтон. Шунинг учун шайтонни баъалзабул деб аташган. Одамлар Исога: “Сен жинларни шайтоннинг кучи билан ҳайдаяпсан”, деб айблашганда, У киши: “Йўқ! – деб жавоб берадилар. – Сизлар адашяпсиз. Чунки агар шундай бўлганда эди, шайтоннинг подшоҳлиги ўз-ўзига қарши чиқиб, бузилиб кетар эди!” (Лқ.11:18). Яъни Устозимиз айтмоқчики, шайтон ҳеч қачон бундай иш қилмайди. Шайтон ҳеч қачон ўзига ўзи қарши чиқмайди. Чунки шайтон ақлли, айёр. Агар ўз ҳамкорларига қарши чиқса, подшоҳлиги бузилиб кетишини у билади. Шу сабабдан ҳазрати Масиҳ айтадиларки, шайтон эгаллаб олган одам, агар ташқаридан ёрдам келмаса, шайтондан қутула олмайди. Луқо 11:21 оятга эътибор беринг: “Агар кучли одам ўз уйини қурол-яроғи билан қўриқлаб турса, унинг мол-мулки бехатар бўлади”.

Narrator 2 Кучли одам ким? Шайтон. Уй деб нимани назарда тутганлар? Дунёни. Мол-мулк деб нимага айтиляпти? Инсониятга. Ҳамма жойдаги одамларга. 21-23 оятлардан биз нимани ўрганамиз? Биринчидан (21-оятда) инсон шайтонга қарши ёлғиз ўзи кураша олмайди, кучи етмайди. Калом бу ҳақда жуда ҳам аниқ қилиб айтади. Ҳаворий Юҳаннонинг сўзларини ўқинг: “Биламизки, бизлар Худоданмиз, бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмида” (1Юҳ.5:19). Яъни Калом айтадики, бутун дунё – шайтоннинг назорати остида. Бутун дунё деб бу ерда дарёлар, кўллар ёки тоғлар эмас, балки одамлар, жамоалар, халқлар назарда тутилган. Шайтон қўл остида бўлгандан кейин, одамлар ўзларини ўзлари қутқара олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top