Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар ҳаётингизнинг қанча қисми Эски Аҳдга асосланганини билишни истасангиз, ўзингизга назар ташлаш кифоя. Ичингиздаги қобилиятларингизга ишониб омадни кутасиз. Улар ҳар ҳил бўлиши мумкин, масалан, насл-насабингиз, маълумотингиз, шаҳсиятингиз, гўзаллигингиз ва шунга ўхшаган нарсалар. Ҳаётга бундай муносабат сизни дунёвий нарсаларга қаратади ва уларга умид боғлаб, “Бу қўлимдан келади, барча керак бўлган нарсалар менда бор” дейсиз. Ушбу манманликни моҳирлик билан яшириш йўлларини ўрганиб олганмиз. Биз кўпинча, ”Аслида бу ишни қилиш учун ҳеч қандай таёргарлик дарсини ўтмаганман, лекин шунга қарамасдан бир оз тажрибага эгаман. Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, деймиз. Шу йўсин моҳирлик билан одамларга, ”Бу ишни қилиш учун менда керакли ҳамма нарса бор”, деймиз.
Narrator 2 Ёки бўлмаса, бизга бирон бир иш билан мурожаат қилинганда талабларга, муаммога ва вазиятга қараб, “Йўқ, бу иш қўлимдан келмайди. Бундай иш қилиш учун менга мурожаат қилманг. Худо одамларга инъомлар берганида мен эшикнинг ташқарисида қолганман ва шу сабабли бу иш қўлимдан келмайди”, деймиз. Хўш, бундай деганингизда сиз диққат эътиборингизни кимга қаратасиз? Албатта ўзингизга. Сиз ўзингизнинг кучсизлигингизга ишонасиз-ку, лекин аслида диққат эътиборингиз ўша шаҳсда, яъни ўзингизда бўлади. Демак, ўз-ўзингизга ҳам ташқи дунёга ҳам диққат эътиборни қаратиш нотўғридир.
Ўз ички дунёсига диққат эътиборини қаратадиган кўпчилигимиз, яъни интровертлар, ташқи дунёга муҳаббат боғлаганларга ҳавас қиламиз, уларга ўҳшашни орзу қиламиз. Агар шундай қилсак, унда биз экстремалликка йўлиқамиз, бу ҳам яхши эмас.
Narrator 1 қилиш билан ўз ўрнимизни йўқотган бўламиз. Қилишимиз мумкин бўлган иш эса, ўзлигимизга ишонишдан чиқиб кетиб, Худонинг амал қилишига ишонч ҳосил қилишимиздир, чунки Худонинг Ўзи ичимизда бўлиб, биз орқали ишлаши ҳақида ваъда берган. Павлуснинг Филиппиликларга йўллаган мактубининг иккинчи бобининг ўн учинчи оятида гўзал ваъда берилган, “Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади.” Худони қониқтирадиган иш эса фақат Унинг Ўзи қилган ишлардир. Одамнинг Худо иштирокисиз қилган ишлари Худони ҳеч қачон қониқтирмайди. Худосиз қилинган ишлар доим йўққа чиқади, кўп холларда бефойда бўлади. Худонинг қониқтирадиган ягона нарса бу мукаммалликдир, ва мукаммал иш қиладиган ягона шаҳс ҳам айнан Худонинг Ўзидир.
Narrator 2 Шунинг учун ҳам Худони қониқтирадиган ягона ҳаёт бу имон билан кечирилган ҳаётдир. Имон билан кечирилган ҳаёт эса Худо ичингизда иш олиб борган ҳаётдир. Имон айнан шундан иборат. Шунинг учун Ибронийларга мактубда “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ (Ибр. 11:6)” дейилган. Ва шунинг учун, Худонинг Ўзи бизга Уни қониқтирадиган ягона ҳаёт Унинг Ўзи иш олиб борган ҳаёт демоқда. Бу эса Янги Аҳддир. Ҳаворий Павлус, масиҳийлик ҳаётида таҳминан ўн йил давомида бу ҳақда билмагани менга катта ёрдам берди. Дамашқ йўлида имонга кирганида Павлус ҳаммамиз қиладиган ҳатони бошидан кечиради. Исо Масиҳ ҳақида озгина маълумотга эга бўлиб, ўз донолигига, ақлига, ўтмишига ва таълимотига ишониб, Павлус дунёни имонга келтиришга киришади.