3:26

Шайтон ҳийлалари

MP3

Narrator 1 «Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланинглар» (Эфесликларга 6:10-11). Хўш, биз бу жангда қандай иштирок этамиз? Агар инсон ҳаётидаги муаммоларга асосий сабаб мана шу нарса бўлса, нима қилишимиз керак? Каломда “Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланинглар”, деб айтилган. Демак, бу курашда иштирок этишимиз учун Худо бизни тўлиқ таъминлаган. Эътибор беряпсизми? Имонлилар кўпинча бу ҳақда жиддий мулоҳаза қилишмайди. Худо бизни курашга даъват қилган. Лекин курашни қурол-аслаҳа билан бошламаймиз. Чунки бу оятда “қурол-аслаҳа” деган сўз кўчма маънода берилган. Биз курашни бошқа нарсадан бошлаймиз. Нимадан? Энг аввало кимга қарши курашишимиз керак, шуни аниқлаштириб олайлик.

Narrator 2 Бизга қарши турган кучлар – айёр кучлар, шум кучлар. Шунинг учун ҳам яхши қурол-аслаҳага эга бўлмай туриб, уларга қарши чиқа олмаймиз. Мен бугун сизнинг эътиборингизни бу оятдаги “иблиснинг ҳийлалари” деган сўзга қаратмоқчиман. Ҳар бир жангчи душманнинг қандай қуроллари борлигини ва қандай ҳийлалар ишлатишини билиши керак. Чунки шайтон жуда айёр. Ҳийлаларга бой. Мартин Льютер бундоқ деб ёзган: “Душманимиз эски илон, ҳамиша ёмонликни излайди. У жуда ҳам маккор, нафратга тўла”. Каломни ўқисангиз, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Пайғамбарлар

тарихига назар солинг. Шайтон тарих мобайнида кўп авлиёларнинг, пайғамбарлар-у не-не подшоҳларнинг оёғига болта урган. Не-не донишмандлар шайтоннинг олдида чорасиз қолган. Лекин Муқаддас Китоб айтадики, ғалабада яшашнинг иложи бор. Ёқубнинг мактубида: “Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади”, деб ёзилган (Яъқуб 4:7b).

Narrator 1 Ўйлаб кўринг-а! Агар сиз, ҳаворий Павлус каби шайтоннинг ҳийлалари нима эканини билиб олсангиз ва унга қарши турсангиз, у сиздан қочар экан. Энди ўзимизга бундай деб савол берайлик: “Шайтоннинг энг кўп ишлатадиган ҳийлалари нима? У ўз тактикаларини қандай режалаштиради? У қандай қилиб дунёни ўз қўли остида ушлаб турибди?” Ким бир марта ҳам шайтонга енгилган эмас? Ким ҳар доим уни мағлуб қилган? Фақат бир киши – у ҳам бўлса ҳазрати Масиҳ. Ҳам ҳаёти давомида, ва ҳатто ўлганида ҳам у киши шайтонга қақшатгич зарба берганлар. “Шайтон ёлғончи, у бошдан-бош қотил эди”, деб шайтоннинг сирларини очиб ташлаганлар (Юҳ.8:44). Шайтоннинг мақсади – ўлдириш. Ўлдириш учун эса у сизни алдайди. Шайтон Худонинг ер юзида қилаётган ишларига қаршилик қилади. Қандай қилиб? Ўлдириш орқали, ҳалок қилиш орқали. Ваҳий китобида шайтонга берилган исмлардан бири – “Аполлион”. Маъноси “бузувчи”.

Narrator 2 Яъни шайтон бузиш учун, вайрон қилиш учун, ҳалок қилиш учун келади. Худо-чи? Худо – тартиб Худоси. Муҳаббат, иноят, нур ва мукаммаллик Худоси. Худонинг бу сифатларини биз табиатдан ҳам, инсон ҳаётидан ҳам кузатишимиз мумкин. Худо дунёни тартиб билан, ҳамоҳанглик билан яратган. Кейин эса бузғувчи келди. Бузғувчининг мақсади – вайрон қилиш, ўзгартириш, чалкаштириш, майиб қилиш, қорайтириш ва портлатиш. Инсонми, ҳайвонми, моддий нарсами ёки руҳми, фарқи йўқ. У ҳамма нарсани бузишга, йўқотишга ҳаракат қилади. Ҳа, шайтон ҳеч қачон одамларнинг ҳаётига яхшилик олиб келмайди. Бирорта нарсани бунёд қила олмайди. Ҳеч қачон яхши нарса яратмаган ва ярата олмайди. У фақат бузишни билади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top