Narrator 1 Сўнгги йилларда кўчаларимиз анча серқатнов бўлиб қолди. Ахир машина заводи ўзимизда бўлганидан кейин машиналар кўпаяди-да! Бу яхши, албатта. Лекин, менимча, ҳайдовчилар энг кўп асабийлашадиган касб эгалари бўлса керак. Баъзан манзилга тезроқ етиш учун такси хизматидан фойдаланишимга тўғри келади. Биласизми, 99 фоиз ҳолатларда таксичининг камида бир марта асабийлашишига гувоҳ бўламан. Чунки кўча тўла машина – тиқилинч, қолаверса, ҳамма ҳайдовчилар ҳам йўл ҳаракати қоидаларидан яхши хабардор эмас… Шунинг учун ҳам ҳайдовчиликни энг нозик касблар сирасига киритсак бўлаверади. Ҳайдовчи нафақат ўзи, балки бошқаларнинг ҳаёти учун ҳам масъулдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича тахминан 1,3 миллион киши йўл-транспорт ҳодисалари туфайли ҳалок бўлади.
Narrator 2 50 миллионга яқин киши турли даражада жароҳат олади, уларнинг аллақанчаси ногирон бўлиб қолади. Йўл-транспорт ҳодисалари 10-24 ёшлилар орасида ўлимга олиб келувчи энг асосий сабаб ҳисобланади. Шунинг учун бўлса керак, ҳар йили ноябр ойининг учинчи якшанбаси 2005 йилдан бери БМТ Бош ассамблеяси қарорига кўра, Йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотираси куни сифатида нишонланади. Демак, машина ҳайдаяпсизми, асабларни асраб, ҳушёр ва диққатли бўлинг. Бунинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор. Қуйида улар билан танишасиз. 1. Бошқалар йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган бўлса ҳам, сиз ундай қилманг. Яхшиямки, қоидаларга риоя қиладиганлар риоя қилмайдиганлардан кўпроқ. Акс ҳолда йўллардаги ҳаракатни мутлақо бошқариб бўлмай қоларди. Қоидалар йўлларда ҳаракат хавфсиз бўлишини таъминлаш мақсадида ўйлаб топилган.
Narrator 1 Шундай экан, машина бошқараётиб қизишманг, сурбет ҳайдовчиларни қувиб ўтишга уринманг, чунки бунинг охири вой бўлиши мумкин. Машина бошқаришни энди ўрганаётган бўлсангиз, сиздан қатъий эҳтиёткорлик талаб этилади. Аввалига машинани ўзингизга таниш кўчаларда ёнингизда тажрибали одам билан ҳайдаб кўринг, у сизга ёрдам бериб туради. Тезликни соатига 50 километрдан оширмаганингиз маъқул. Ўзингизга ишонч ортганидан сўнггина гавжумроқ кўчаларга чиқсангиз бўлади. Ёки дала ҳовлигами, бирор узоқроқ манзилгами йўл олинг. Шаҳар ичида машинани тажрибали ҳайдовчи бошқарсин, шаҳар ташқарисидаги шосселарда эса сиз. Шу тариқа тажрибангизни ошириб боринг. Умуман шошилманг, ахир нарвонга ҳам аста-секин чиқилади, мусулмончилик ҳам аста-секин дейилган. 3. Аниқликни унутинг. Ҳамма ишни ўз вақтида қилмоқчи бўлганларга машинада ҳаракатланиш тўғри келмайди, айниқса, катта шаҳарларда.
Narrator 2 Мабодо издиҳомга дуч келиб қолсангиз, қоидаларни бузганча бошқа машиналардан ўтиб кетишга уриниш эмас, оқиб бўйлаб ҳаракат қилиш керак. Тирбандликка тушиб қолганда асабийлашиш мутлақо бефойда. Нима, машинангизнинг қаноти бормидики, шарт учиб кетса. Ўзингизни чалғитинг: мусиқа тингланг, карра жадвалини хаёлан такрорланг, ўзингиз ёқтирган шеърларни эсланг, хуллас, нима қилсангиз қилинг-у, лекин қонингиз қайнамасин. Муҳим учрашувга кечикяпсизми? Нима қипти шунга? Ахир ҳеч ким вақтни орқага қайтара олмайди. Яхшиси, уяли телефонингиздан қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтиринг ва кечга қолишингизни айтинг. 4. Четга чиқинг. Агар йўлдаги вазият сиз учун умуман нотаниш бўлса ва нима қилишни билмаётган бўлсангиз, «аварийка»ни ёқиб, астагина йўл четига чиқинг.