Narrator 1 Ассалому алайкум. Кўз ёши тўкиш заифлик белгиси, эркак киши ёки ўғил бола йиғламайди, деган гапларни жуда кўп эшитганмиз. Аслида кўз ёши инсонга нима учун берилгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йўқ, дейсизми! Ундай бўлса бизни диққат билан тингланг. Кўз ёши кўзнинг нормал функциясини сақлаб туриш зарур бўлади. У кўз соққаси юзасини намлайди, мугуз парданинг силлиқ ва тоза бўлишини таъминлайди, микроблар ҳамда ёт таначаларни механик равишда ўз-ўзидан йўқотиб туради. Бундан ташқари, кўз ёши таркибида бўладиган лизоцим деб аталадиган модда бактерицид хусусиятга эга. Соғлом одамнинг кўз ёши тиниқ, бир оз ишқорий реакцияга эга бўлади ва таркибида 99 процент сув, 0,1 процентга яқин оқсил, тахминан 0,8 процент минерал тузлар бор. Шунга кўра, кўз ёшининг таъми шўр бўлади.
Narrator 2 Сутка мобайнида бир куб сантиметр кўз ёши ажралиши нормал ҳисобланади. Шунча суюқлик ишлаб чиқариш учун кўз доимо йиғлайди – кўз ёши безлари кечаси-ю кундузи тинмай ишлайди. Кўз ёшини шиллиқ парда бағрида тармоқланган кичик безчалар ва кўз соққасининг юқори-ташқи чеккасида жойлашган бодом мағзидек келадиган безлар ишлаб чиқаради. Улар кўз ёши чиқариш йўллари орқали бурун бўшлиғига тушади. Нормал шароитларда кўзни намлаб туриш учун кичик безчалар ишлаб чиқарадиган суюқлик етарли бўлади. Бироқ кўз механик шикастланганда ва унинг атрофидаги соҳаларда ёки бурунда яллиғланиш жараёни пайдо бўлганда, совуқда, шамолда, шунингдек одам ҳаяжонланганда, руҳий-асабий омиллар таъсирида катта кўз ёши безлари ишга тушади.
Narrator 1 Аёлларнинг мусиқа, таъсирчан, фожиали кинофильмларни кўрганларида, шодланганларида ёки бўлар-бўлмасга йиғлаганларининг шоҳиди бўлгансиз. Шу вақтда ҳосил бўладиган суюқлик гарчи организмдан зарарли нарсаларни чиқариб ташламаса-да, бироқ ортиқча адреналиннинг таъсирини қирқади. Адреналин миқдори жуда қўрқганда ошиб кетади. Қаттиқ кулганда кўздан ёш чиқиши механизми ҳам худди шундай.
Бир қараганда ҳаммаси тушунарли туюлади. Аммо бирор-бир фикр, бирор-бир ҳис-туйғу ва сезгиларимиз вужуднинг ҳар хил қисмларида акс этмасдан пайдо бўлмас экан, унда фақат: «Саломатликни… саломатлик деб тасаввур қилинг!», – деб тилак билдирамиз, холос. Абу Али ибн Синонинг «Бемор кулаётган лаҳзалари юз фоиз соғлом одам ҳолатида бўлади!» деган гапини ҳар доим эсда сақланг.
Narrator 2 Мутахассисларнинг айтишига кўра кўз ёшлари нафақат нервларни бўшаштиришда балки кўзга тушган ғуборларни ҳам ювиб юборишда кўзнинг асосий тозаловчиси вазифасини бажарар экан. Статистик маълумотларга кўра аёллар эркаклардан кўра кўпроқ кўз ёши қилиши уларнинг саломатлигини қисман меъёрида ушлаб туришга, бир қанча асаб билан боғлик касалликларнинг ривожланмаслигига сабаб бўлар экан. Шунинг учун ҳам аёллар сериаллар ва таъсирли кинолар ва ҳолатларни кўрганларида осонгина кўз ёши қиладилар. Кўз ёшларнинг биз билган ва билмаган хосиятлари жуда ҳам кўп. Худди оғиздаги сўлаксиз гапира ёки ютина олмаганимиздек, кўз ёшисиз ҳам кўзларимизни очиб юмолмаган бўлардик. Организмимиздаги бир биридан ажойиб аъзоларнинг ғаройиб тарзда ишлаши ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сиз учун энг яхши ёрдамчи бўла олади.