3:12

Жуфти ҳалол танлашда нималарга эътибор бериш керак? 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. уйланиш ва турмуш қуриш олдидан ҳар бир аёл ва эркак баъзи муҳим нарсаларга эътибор бериши керак. Муҳими жуфтлар ўртасида гармония бўлиши ва бу ҳаёт давомида мустаҳкамланиб бориши керак. Қуйида жуфтлар эътибор қилиши керак бўлган жиҳатлар бор. Биринчидан қиз ва йигитнинг учрашувдаги гап сўзларидир. Гап сўзлари бир бирига тўғри келса, қолган жиҳатларга эътибор қилса бўлади. Иккинчидан, эркак киши кўзи билан, аёл эса қулоғи билан севишини ҳар икки томон ҳам унутмаслиги керак. Шу ҳусусиятларга эътибор қаратиб бир бирларига ёқишга ҳаракат қилиб яшашлари керак. Учинчидан, йигит ҳам, қиз ҳам турмуш қуришдан аввал, албатта, томонларнинг саломатлигига алоҳида эътибор бериши лозим. Жисмонан соғлом жуфтлар соғлом фарзандларни дунёга келтирадилар.

Narrator 2 Тўртинчидан, аёлнинг табиати ҳамда касби оиланинг тотувлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Европа ва Ғарб давлатларида бу унчалик муҳим бўлмаслиги мумкин, бироқ шарқ ва Осиё давлатларида бунга алоҳида аҳамият қаратишади. Аёл турмуш қурганидан кейин турли қийинчиликларни фақат сабр билан енга олади. Бешинчидан, эркак кишининг тарбиясида аёлнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам эр бош бўлса, аёл бўйиндир, дейилади. Бўйин қайси томонга бурилса бош ўша томонни кўришга мажбур. Жуфту ҳалол танлашда бу жиҳатга ҳам эътибор бериш керак. Айнан шунинг учун ҳам уйланаётган йигитлар бўлажак рафиқасининг дунёқарашига ва гап сўзларига эътибор бериши керак. Мабодо, турмуш қурган аёли худбинроқ бўлса, бош ақлини ишлатиб бўйинни ўзига эргаштириши керак. Ҳар икки томон ҳаёт давомида бир бирларинининг камчиликларини тўлдириб, тарбиялашади.

Narrator 1 Олтинчидан, агар йигит қизнинг ўтмишига шубҳа билан қараса ёки у ҳақида қулоққа ёқмайдиган бирор гап эшитган бўлса, бунинг қанчалик рост ёки ёлғонлигини аниқлаб олиши зарур. Тўй ўтгач, аёлининг илгари бошидан кечирган яхши ёмон кунларини ёдига солмаслиги лозим. Бу масалани кечиктирмай, уйланишдан олдин ҳал қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу жиҳатларининг барчаси мужассам бўлган оилада тотувлик ҳукмрон бўлади. Унутманг, ҳар бир инсон муҳаббат меваси ҳисобланади. Жуфти ҳалолини мақтаб, уни совға саломлар билан сийлаш аёл қалбида муҳаббат пайдо бўлишига олиб келади. Энг муҳими йигит қизни қиз эса йигитни бир кўргандаёқ, мен шу аёл билан ёки эркак билан бахтли бўла оламан, деб ўзини ишонтириши даркор. Агар қалбни турли шубҳалар тарк этмаса, яхшиси, бу қизнинг бахтига зомин бўлмаслиги керак.

Narrator 2 Еттинчи, маслаҳатимиз фақат йигитларимиз учун. Улар уйланиш олдидан, келажакда аёли ва дунёга келажак фарзандларини ҳар кимдан ва ҳар қандай нохуш ҳолатлардан ҳимоя қилишга қарор қилиши керак. Сабаби, эркак киши оиласининг паноҳи, суянган тоғи ва ҳимоячиси бўлади. Турмуш қурадиган қиз бўлажак турмуш ўртоғининг мустақил фикрга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Эр кишининг бошқалар, айниқса, онаси, опа сингиллари ёки бошқаларнинг таъсирига тушмаслиги оиласининг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлади.

Хуллас, турмуш ўртоқлар бир бирларига қулф калитга мос тушганидек мос тушишлари керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top