3:23

Бошни баланд кўтармоқ керак ёхуд мағрурлик манманликка кирадими?

MP3

Narrator 1 Руҳиятингизда содир бўлаётган «тартибсизлик»ни тушунолмаётганингиз табиий. Чунки сиз энди болалик билан хайрлашиб, балоғат остонасига қадам қўймоқдасиз. Бу даврда ўсмирнинг жисмоний, жинсий, ахлоқий ва ижтимоий ҳолатида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. У энди «кичик», шу билан бирга «катта» ҳам эмас. Ўз-ўзини баҳолаши, ўзига талаби ва қизиқишлари қайтадан шаклланади. Бундай пайтларда ўсмир ўзини бошқача бўлиб қолаяпман деб ўйламаслиги керак. Тушунинг, сиз ҳозирги пайтда бошқача одам бўлиб қолганингиз йўқ. Аксинча ўзингизни бошқалардан бошқачароқ ҳис этяпсиз, холос. Бу руҳий тушкунлик вақтинча эканлигини унутманг. Бу ҳолат психологлар тилида «кўпчиликдан ҳайиқиш» дейилади, яъни шахс одамлар орасида ўзини шу инсонларнинг бири эканини унутиб қўяди ва ёлғизман деб ҳисоблайди.

Narrator 2 Маслаҳатимиз шуки, транспортга чиққанингизда ўзингизни шу жамоанинг биттаси деб ҳисоблашни ўрганинг, ён-атрофдагиларга кўпам эътибор берманг, аксинча, қулай жойда туриб (ёки ўтириб) бирорта китоб ўқинг. Хаёлан кундалик режаларингизни қайта кўриб чиқсангиз ҳам бўлади. Ўзингизни эмин-эркин тутсангиз, анча енгил тортасиз. Ўсмирларнинг кўпчилиги ўтиш босқичи (яъни 14-17 ёшлар оралиғи)ни бошдан кечираётганларида тез-тез ўзгариб турадилар. Масалан, оила аъзоларига муносабатлари қўполлашади, баъзан дўстлари билан ҳам чиқиша олмайдилар, ўзларига ортиқча бино қўйишади. Уларнинг ҳиссиётлари ўзгарувчан бўлиб, гоҳ севги ва гоҳида нафрат туйғуси билан алмашиб ҳам туради. Аслида бу ҳолат ўтиш даврининг хусусиятларидан бири. Сиз бугун ўзингизни энг бахтли деб ҳисоблайсиз, эртага эса бунинг акси бўлиши мумкин.

Narrator 1 Ён-верингиздаги тенгдошларингиз ҳам худди сизникидек ҳолатни бошдан кечиришмоқда. Ҳар бир воқеа-ҳодисага табиий ёндашиб, вазминроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Мағрурлик, ҳеч кимга бўйсунмаслик ҳолати айни шу ёшингизга хос. Лекин дугонангиз ва опангиздан узр сўрасангиз, кифоя, ҳаммаси ўрнига тушади. Изтироблардан қутулишнинг ягона йўли шу. Биринчидан, жамиятдаги ўрнингиздан ўзингиз қониқмайсиз. Иккинчидан, имкониятларингиз кўп, лекин ирода ва қатъиятингиз етишмайди. Одамларнинг муносабатига қараб, ўзингизга баҳо берасиз. Баъзида ўсмирлар ёлғиз қолишни исташади. Буни ота онаси нотўғри тушуниб, койишга тушишади. Бунда ўсмир ўзини ва атрофдагиларни тўғри қабул қилишга ҳаракат қилиши лозим. Оқибатда кишиларнинг ҳаммаси сизга ёмон феълли, нуқсонли бўлиб туюлади. Бу ҳолатдан қутулиш учун сизга синалган бир усулни тавсия этмоқчиман.

Narrator 2 Махфий дафтар тутинг ва унга ўзингиз таниган кишиларнинг барчасини рўйхат қилиб чиқинг, уларнинг яхши ва ёмон томонларини ёзинг. Нима учун «ёмон» ва нима учун «яхши» эканлигини қисқача баён қилиб ўтинг. Бир оз вақтдан кейин дафтарни диққат билан ўқиб, «янглишган» жиҳатларингизни тўғриланг. Шунда кўрасизки, атрофингиздагилар сиз ўйлаганчалик ёмон эмас, балки уларга бемалол ишонишингиз ва суянишингиз мумкин бўларкан. Ана шундагина одамларга муносабатингиз кун сайин ўзгараётганини, яъни яхшиланаётганини сезиб борасиз. Дафтарингиз ҳам бойиб, яхши маълумотлар билан тўлаверади. Кун ўтгани сайин ёлғизликка бўлган интилишингиз чекинади ва одамларни соғина бошлайсиз, уларнинг ёнига шошасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top