Narrator 1 Ассалому алайкум. Каломда “Худованд учун имконсиз нарса йўқ” деб ёзилганини ўқигансиз. Энди худди шу оятнинг тасдиғини Каломдан кўрамиз. Бунга мисоллар жуда ҳам кўп. Баъзан ҳаётимизда шундай пайтлар бўладики, буни бажаришнинг ёки биз истаганимиздек бўлишининг ҳеч ҳам иложи йўқ деб ўйлаймиз. Агар инсоний кўз билан қарасак ва фикр қилсак шундай кўринади. Бироқ Худованд ҳамма имконга эгадир. У шохларнинг юрагини юмшатиши ва имконсиз туюлган ишларни бажариши мумкин. Тангримиз Ўз халқини мисрликлар қўлидан қандай қутқаргани ёдингиздами? Исроил халқи асирликка тушиб қолганида ҳам худди шундай қилди. Келинг бунинг қандай бўлганини биргаликда эшитамиз. Эгамизнинг Еремиё орқали айтганларини бажо қилиш учун Форс шоҳи Курушнинг руҳини қўзғатди.
Narrator 2 Бу воқеа Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида содир бўлди. Шоҳ Куруш шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатиб, ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: “Форс шоҳи Куруш шундай демоқда:
— Самовий Худо — Эгамиз ер юзидаги жамики шоҳликларни менга берган. У Яҳудо юртидаги Қуддус шаҳрида Ўзига бир уй қуришни менга топширди. 3
Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр
бўлсин. Сургундаги яҳудийлар яшайдиган ҳамма жойда шундай деб эълон қилинсин: Қуддусга қайтмайдиган яҳудийлар қайтадиган яҳудийларга ёрдам берсин.
Narrator 1 Уларга кумуш, олтин, сафар учун зарур буюмлар ва чорва беришсин. Шунингдек, Худонинг Қуддусдаги уйи қайта қурилиши учун кўнгилдан чиқариб назрлар беришсин.” Шундай қилиб, Яҳудо ва Бенямин қабилаларининг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, Худо руҳлантирган ҳар бир одам Эгамизнинг Қуддусдаги уйини қайта қуриш учун сафарга тайёрланди. Барча қўшнилари уларга чин кўнгилдан чиқариб назрлар бердилар. Булардан ташқари, кумуш идишлар, олтин, сафар учун буюмлар, чорва ва бошқа қимматбаҳо ҳадялар бериб ёрдам қилдилар. Шоҳ Куруш Эгамизнинг уйига тегишли бўлган буюмларни олиб келишни буюрди. Бу буюмларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан олиб келиб, ўзининг худолари уйига қўйган эди. Шоҳ Куруш бу буюмларни хазинабон Митрадот назорати остига топширтирди. Митрадот эса буларни Яҳудо йўлбошчиси Шашбаззарга санаб берди.
Narrator 2 Олтин ва кумуш буюмларнинг жами 5400 та эди. Шашбаззар бошқа асирлар қаторида Бобилдан Қуддусга қайтиб кетаётганда, бу буюмларнинг ҳаммасини ўзи билан олиб кетди. Бобил шоҳи Навухадназар асир қилиб олиб кетган яҳудийларнинг бир қисми Қуддусга ва Яҳудо юртидаги ўз шаҳарларига қайтиб келиб, ўрнашдилар. Улар бир нечта етакчилар бошчилигида келган эдилар. Исроил халқи ўз шаҳарларига ўрнашиб олганлардан кейин, еттинчи ойда ҳаммаси Қуддусда йиғилишди. Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига аталган қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Уларнинг мақсади: Худонинг одами — Мусонинг Тавротида ёзилган амрларга мувофиқ, қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонликларни келтириш эди. Мана энди улар Худо улардан нимани исташини билиб олдилар.