3:22

Бизнес ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун бизнес қилиб, қўшимча маблағ топишни истамайдиган инсон топилмаса керак. Бизнес фақат ўйлаб, ҳаёл суриш эмас, мия билан ҳаракат қилиш дегани. Бизнесни бошлаш учун пул керак, деган афсона бутун дунё банклари ва банкирлари томонидан қўллаб-қувватланади. Бу афсона фақат одамларга эмас, бошқа «ўзига тўқ” мамлакатлардан қарз оладиган давлатларга ҳам қарши ишлайди. Агар бу афсона бўлмаса банклар ўз бойлигини қандай кўпайтира олар эди? Банкларнинг одамлар ҳаётига таъсири, Ғарб давлатларида, айниқса АҚШда жуда кучли. АҚШнинг деярли барча аҳолиси банк кредитлари орқали кун кечиради. Ҳаммада кредит карточкалари бор, ва улар битта ёки иккита эмас. Қарз миқдори тугаши билан банк  янги кредит  очишни таклиф қилади. Ва бу бир умр давом этади. Кўпчилик америкаликларнинг ҳеч нарсаси йўқ, бор нарсаси-банкларга тегишли.

Narrator 2 Одам ишлаяптими, унга кредит беришади. Ишдан бўшадими, доимий даромад манбаи йўқми, банк барча кредитларни бекор қилади. Шунинг учун АҚШдаги кўпчилик қариялар, у ердаги қариялар уйида яшашади, ва уларнинг устидаги кийимидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Бу тўғрисида америкалик тадбиркор Роберт Кийосаки ўз китобида батафсил ёзган. Мен бу билан пул ёмон, ундан узоқроқ бўлинг, демоқчимасман. Мен шуни айтмоқчиманки, бизнесни пул билан эмас, билим, қобилият, тажриба ва вақтингизни ишлатиб бошлаш керак. Пулни эса, кейин ачинмайдиган миқдорда, фақат зарурият юзасидан бизнесга сарф қилган маъқул. Аслида ўйлаган лойиҳа ёки ишингизни ҳеч қандай сарф-харажатсиз бошлашга ҳаракат қилинг. Агар бирор иш боши учун жуда кўп миқдорда сармоя талаб қилинса, демак бу иш лойиҳаси пухта ўйлаб чиқилмаган.

Narrator 1 Энг идеал вариант эса, умуман сармоя ишлатмасдан бошланган бизнес .
Шундай қилиб, фақат чўнтакдаги пул билан бошланган ишдан олган даромадингизни бошқа бир лойиҳага ЖУДА ЗАРУР бўлса ишлатишингиз ишингизни янада даромадлироқ бўлишини таъминлайди. Лекин шунда ҳам бари бир лойиҳани нолдан, яъни сезиларли бўлмаган, кам миқдордаги сармоя билан бошлаган афзал. Реберт Кийосаки ўзининг китобида қандай қилиб  бир бизнес-лойиҳани бошлаганлигини ёзади. Ўша вақтда у миллионер бўлишига қарамай, бу ишни кичик сармоя ва қаттиқ назорат билан бошлашган. Бир неча йил аввал нега улар ўзларини бунчалик қийнаб, кичик сармоядан чиқмаган ҳолда, бир нарсаларни ўйлаб топиб,  иш жойини оргтехника билан таъминлаганларини ақлимга сиғдира олмаганман.

Narrator 2 Ҳозир эса мен уларни жуда яхши тушунаман. Агар сизда хозирги вақтда ўз бизнесингизни бошлашга иштиёқ бўлса-ю, лекин сизнинг назарингизда етарли сармоянгиз бўлмаса, бу ишни бугуноқ бошлаш керак. Бу дегани ишлаб турган ишингизни ташлаб, бўлди мен бугундан тадбиркорман, дегани эмас. Машғулотни «кичик оғирлик”дан бошланг, ўзингиздаги бор пулингиз билан ишдан бўш вақтингизда амалга оширинг. Агар сизда 10 доллар бўлса, ундан 20 доллар қилиш йўлини топинг, кейин 40 доллар, 80 ва шу каби. Агар сизга 10 долларни 20 га кўпайтириш қийинчилик туғдирмаса, 10 000 долларни 20 000 қилиш бу оғирроқ масала. Бу ерда фойда ҳам кўпроқ, лекин йўқотиш хам сезиларли бўлиши мумкин. Кредит олиб, бизнес бошлайдиганлар, жуда катта ТАВАККАЛ қилишади. Ҳар бир харакатни ўйлаб қилишга нима етсин, агар ишингизни ривожлантириб кетишингизга кўзингиз етсагина таваккал қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top