3:00

Жаҳон тиллари ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги кунда каттаю кичик бирор бир ҳорижий тилни ўрганишга ҳаракат қилаётган бир пайтда тил ўрганишнинг йўл йўриқлари ҳақида яхшироқ билиб олиш зарар қилмайди. Бир хорижий тилни ўрганишнинг уч хил шакли бор: 1. Оғзаки. 2. Китобий. 3. Оғзаки-ёзма. Буларнинг ичида энг осон ўрганиладигани оғзаки ҳамда китобий шаклларидир. Чунки тилни оғзаки ўрганиш учун тили ўрганилаётган ўша халқ вакиллари орасида маълум вақт яшашнинг ўзи кифоя қилади. Бу тажрибадан ўтган амалиёт ҳиобланади. Китобий усул ҳам оғзаки тил ўрганиш каби бир тадбир бўлиб, бунда матнларни ёдлаш ва кўзни ўргатиш орқали хорижий тилни бир ёқлама ўрганиш мумкин.

Narrator 2 Тил ўрганишдаги энг самарали усул эса бу — ҳам ёзма ҳам оғзаки тарздаги нутқ кўникмаларини олиш ҳисобланади.  Хўш, энди қайси хорижий тилни ўрганишимиз осонроқ бўлади деб, бетоқат бўлаётган бўлсангиз ажабмас! Марҳамат, бу инглиз тилидир. Нега, дерсиз. Биз бу борада нафақат ўзимизнинг ёки икки-уч кишининггина эмас, аксинча, бутун бир жаҳон тилшуносларининг тажрибалари ва фикрларига суянган ҳолда аниқ маълумотни сизга тақдим қилмоқдамиз, холос. Инглиз тилининг сўз таркиби ва гап тартиби қоидаси ўрганиш учун бошқа тилларга нисбатан анча содда ҳамда осон, айниқса, ўрганувчи учун жуда қулай.

Narrator 1 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг статистика хизмати тўплаган маълумотларига кўра, инглизларнинг ўз она тилларини ўрганишлари учун ўртача 8 ой вақт кетар экан. Испан-лар эса 2-3 ой сарф қиларканлар, холос. Ҳаммадан кўра японларга қийин экан. Улар ҳатто ўрта мактабни битиргандан кейин ҳам она тилини ўрганиш билан шуғулланишади. Дунё тилшунослари тил ўрганиш борасидаги жаҳон тажрибасига суяниб шарқ тилларини ўрганиш ғарб тилларига қараганда мураккаброқ эканлигини аллақачон тушуниб етганлар. Шарқ тиллари ичида араб тилини ҳамда ғарб тилларидан рус тилини ўрганиш ўқувчидан бошқа тилларга нисбатан кўпроқ тер тўкишни талаб қилади. Зеро, бу икки тилда бошқа тиллардан фарқли бўлган, лекин ўзаро бир бирларига ўхшаш жиҳатлари бор.

Narrator 2 Айниқса, бу ҳолат араб ва рус тилларида от, феъл сўз туркумларида мавжуд бўлган жинс, келишик, олд кўмакчи ҳамда сўз бирикмаси ва яна бошқа қоидаларда ўзининг ёрқин ифодасини топа олган.  Полиглот олимлар янги бир тилни осон ўрганишнинг энг яхши усули деб, камида учта хорижий тилни — осиё ва европа ҳамда африкага оид тиллардан биттаданини билишликни энг зўр ўлчов эканлигини таъкидлайдилар. Ана шундан сўнг ҳар қандай киши тўртинчи, бешинчи тилларни тез ва осон ўзлаштира олиш тажрибасига эга бўладилар. Аммо араб тили грамматикаси билан мукаммал танишиб чиққан одам учун эса бу муаммо тезда ҳал бўлиши аниқ. Чунки араб тилида дунё тилларининг барча қоидаси бор десак, ҳеч муболаға бўлмайди. Иш-карера пиллапояларидан кўтарилиш ва одамлар билан муносабат қилиш ҳақидаги бетакрор маълумотларни бизнинг www.najot.com сайтимиздан топишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top