3:12

Фаришталар ҳақида 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайлум. Инсон зоти борки ҳаётида сирли ва кўринмас дунёнинг хизматчилари бўлган фаришталарни кўришни истайди. Гарчи фаришталар Худо томонидан яратилган, инсонларга хизмат қиладиган илоҳий зотлар бўлсада, тарихда баъзи кишилар фаришталарни кўрганда уларга сажда қилишган. Бироқ улар инсонлардан сажда қабул қилмайдилар. Инсоннинг саждаси фақат Худовандга тегишли эканини яхши биладилар. Каломда уларга беихтиёр сажда қилган ҳаворий Юҳанно ҳақида ёзилган. “ Мен унга сажда қилиш учун оёқларига йиқилдим. Лекин у менга шундай деди: “Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамкорингман, шунингдек, Исонинг шоҳиди бўлган ҳамма биродарларингнинг ҳамкориман. Худога сажда қил! Зеро Исонинг шаҳодати пайғамбарларни илҳомлаган Руҳ билан тенгдир (Ваҳ.19:10).

Narrator 2 Ундан ташқари, фаришталар Худонинг сўзига бўйсунадилар. Ҳазрати Довуднинг Забур китобида шундай ёзилган: “Раббийни дуо қилинглар- кучда бақувват, Унинг Сўзининг овозига бўйсуниб, Унинг сўзини бажарадиган Унинг барча фаришталари;…”(Заб.102:20). Яна Каломда ёзилишича, улар нажотга даъват қилинганларга ёрдам берадилар. “Ахир, фаришталарнинг ҳаммаси ҳам нажот ворисларига хизмат қилиш учун юборилган хизматчи руҳлардир (Ибр.1:14). Фаришталар ҳақида сўз борганда уларнинг бир неча турли эканини ва улар қандай вазифаларни бажаришини айтиб ўтмасак бўлмас. Муқаддас Каломдан маълум бўлишича, уларнинг бажарадиган вазифаларига кўра бир неча турлари бор. Улар бажарадиган асосий хизматлар: 1) Тўғридан тўғри Худога хизмат қилиш. 2) Худонинг халқига хизмат қилиш 3)Хушхабар хизматига ёрдам бериш.

Narrator 1 Каломда Карублар деган фаришталар ҳақида айтилган. Улар қандай фаришталар? Булар тўғридан –тўғри Худонинг ҳузурида хизмат қиладиган фаришталардир. Худо Мусога Ахд сандиғини қуришни буюрганида, китоб қопқоғининг икки томонидаги карублар орасида очилишини айтган. Мен сенга ўша ерда, вахий китоби устидаги икки каруб орасидаги қопқоқ устида очиламан ва сен орқали Исроил ўғилларига нимани амр қилмоқчи бўлсам шу ҳақида сен билан суҳбатлашаман (Чиқ.25:22). Янги аҳдда эса Ахд сандиғи — Осмон шоҳлигидаги Худонинг ҳақиқий ҳузурининг акси экани айтилган. Демак, карублар Худонинг ҳузурида турувчи фаришталардир. Саноларда Худонинг карубларда ўтириши айтилган: Исроилнинг чўпони, қулоқ сол. Юсуфни қўзилардек бошқарадиган, Карубларда ўтирадиган, Ўзингни намоён қил(Заб.79:2; Заб.98:1;17:11).

Narrator 2 Иезекил китобида Худонинг шуҳрати – карубда бўлгани айтилади. Исроил Худосининг шуҳрати карубдан уйнинг остонасига тушди (Иез.9:3; Иез.10:4, 18-19) Иезекиил китобида карублар қанотли, қўлли, тўрт бошли фаришталар сифатида тасвирланган (Иез.10боб) Ибтидо китобида ҳаёт дарахтини қўриқлашни Худо карубга топширган. У инсонни ҳайдаб юборгач, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқ томонига карубни ва айланадиган алангали қилични қўйди (Ибт.3:24) Карублар Ёзувнинг ҳамма жойида қанотли фаришталар сифатида тасвирланиб, Худонинг ҳузурини ва шуҳратини намоён қиладилар. Улар шу хизмат учун яратилгандирлар. Яна фаришталарнинг архангел деган тури борлигини эшитганмиз. Улар қандай фаришта ва нима вазифани бажаради? Бу турдаги фаришталарнинг вазифаси ҳақида кейинги сафар батафсил маълумотга эга бўласиз. Бизни тинглашни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top