3:22

Худонинг одамзодга ёрдами

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дунё яралиши ва яшашдан мақсади ҳақида ўйлаб кўрмаган инсон бўлмаса керак. Худованд ва одамзод ҳақида фикр қилар эканмиз, Раббимизнинг нақадар меҳрибонлигини, инсониятнинг доим Худо билан қолиши, унинг манфаати учун қаттиқ ҳаракат қилганини англаймиз. Эгамизнинг биз инсонларга қилган яхшилиги, иноятини санаб адоғига етиб бўлмайди. Шунга қарамай бугун, сизлар билан Хушхабар мутахассисларининг фикридан келиб чиқиб, Худонинг инсониятга ёрдамини тўрт даврга бўламиз. 1.Фаришталар орқали ёрдам. Бу даврда Худо фақат фаришталар орқали хизмат қилган эди. Иброхим фаришталар орқали Худо билан суҳбатлашган. Лутни фаришталар қутқарди. Ёқуб фаришта билан олишган эди. Ўша даврга қайтишнинг иложи бўлганида балки сиз ҳам улар билан гаплашган бўлардингиз.

Narrator 2 Мусога тоғда Худонинг қонунини фаришта келтириб берди. Лекин Худонинг ерга хизматининг ҳар бир даврида -Эски Аҳдда ҳам, Янги Аҳдда ҳам диққат билан ўқисангиз, Худованд инсонлар билан мулоқотини фаришталар иштирокида амалга оширганини кўрасиз. Умуман олганда, Муқаддас Калом – бу Уч мавжудот Худо, фаришталар ва одамларнинг ўзаро муносабатлари китобидир. Эски Аҳдда Худо халқига фаришталари орқали сўзлаб, улар орқали халққа Ўз иродасини маълум қилган. У фаришталар орқали одамлар устидан ҳукмини амалга оширган. Янги Аҳдда фаришта Марямга Исо Масиҳни дунёга келтириш хабарини етказгани ёдингиздами? У туғилганида чўпонларга бунинг хабарини етказганлар, Юсуфга Исо Масиҳ ва Марямни асраш ҳақида йўриқлар бериб, уни бошқарганлар ҳам фаришталар эди.

Narrator 1 Исо Масиҳ хизматга кирганида, Унга саҳрода хизмат қилганлар, Гетсиман боғида Уни қувватлаганлар, ўлиб тирилганида қабр тошини силжитганлар, шогирдларга тирилганининг хабарини етказганлар, осмонга кўтарилганида қайтиб келиши ҳақида гувоҳлик берганлар. Кейин эса ҳаворийларга Худога хизмат қилишларига ёрдам бера бошлаганлар. Масиҳ иккинчи келишида фаришталар қуршовида келади ва фаришталар одамларни ажратиб, ўтга ташлашига ёрдам берадилар. Худованд Қонун ва пайғамбарлар орқали инсонларга хизмат қилганига нима дейсиз?! Бу даврда Худованд Мусога берган қонуни орқали Ўз халқини бошқариб турган. Пайғамбарлар эса халққа Худонинг иродаси ва қонунларини эслатиб туриш, гуноҳ қилганларида Худо билан халқ ўртасида туриш билан Эгамизга хизмат қилганлар.

Narrator 2 Исо Масиҳ орқали Эгамиз Ўзи чиндан ардоқлаган одамзотни қутқаришни истади. Каломда шундай ажойиб бир оят бор. “Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эришсин”. Худованд оламни ҳукм қилмай, Исо Масиҳ орқали қутқаришни ният қилди. Бу Унинг инсон зотига қилган чексиз ва тенгсиз марҳамати эди. Агар диққат қилсангиз бугун ҳам Худовандимиз Муқаддас Руҳ хизмати орқали бизга ғамхўрлик қилаётганини ҳис қиласиз. Исо Масиҳ шундай деган эди: “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар. Мен Отамга мурожаат қиламан ва У тоабад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади.” Шундай бўлди. Худованд Муқаддас Рухни юборди ва У ҳозиргача Худо фарзандлари билан бирга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top