Narrator 1 Ассалому алайкум. Худо билан танишишни истайсизми? У билан суҳбатлашиш, дўстлашишни-чи? Худо билан бирга яшашнинг имкони борми ўзи? Диққат қилинг-а, бунинг имкони бор. Боз устига, Худонинг Ўзи бизларнинг Уни таниб-билишимизни, У билан суҳбатлашишимизни, У билан бирга яшашимизни истайди! Одатда бизлар бирор соҳада муваффаҳиятли иш бошламоқчи бўлсак, шу соҳанинг мутахассисларига мурожаат қиламиз. Худо билан танишиш ва яшаш соҳасида ҳам худди шундай. Инсоният тарихида Худони шахсан таниб-билган, Худо билан яшаган ва У билан ҳамкорлик қилган талай одамлар бор. Улардан баъзилари Худо билан яшаш тажрибаларини Муҳаддас Китобда ёзиб қолдирганлар.
Narrator 2 Демак, уларнинг ёзувлари орқали Худога яқинлашиш ва Худо ҳақида маълумот олиш мумкин. Каломни диққат билан ўқиган ҳар бир имонли Муқаддас Каломни Худонинг дил изҳори мактуби эканлигини, Худонинг кимлиги, қандайлигини очиб берувчи мукаммал манбаа эканини фаҳмлаши мумкин. Ахир Худонинг қандай эканлигини Худонинг Ўзидан бошқа ким ҳам аниқ очиб бера олади? Муқаддас Каломда Худо билан шахсан учрашган одамларнинг тақдирлари тубдан ўзгарганини кўрамиз. Шулардан бир нечтасининг ҳаёти тубдан ўзгарган. Масалан, ҳақиқий яҳудий бўлган Мусо фиръавннинг ўгай ўғлидан яҳудий халқининг нажоткорига, Довуд чўпон боладан қудратли подшохга, Гидъўн эса оддий тегирмончидан халқ бошқарувчисига айландилар. Худо уларни танлаб, ҳаётларига аралашгани уларни тарих қаҳрамонларига айлантирди.
Narrator 1 Уларнинг Худо билан учрашганларининг илк лаҳзасидаёқ ҳис қилганлари — бу Худонинг нақадар муқаддаслиги эди. Ишаъё, Мусо, Ёшуа бин Нун тарихида буларни кўришимиз мумкин: “Оёқ кийимингни ечгин, зеро сен турган ер Муқаддасдир.” (Ёшуа 5:14, Чиқ.3:5). Лекин Худо билан учрашган бу бахтли одамларнинг гап-сўзларидан уларнинг Худо билан учрашишларидан олдиноқ: 1)Худонинг борлигига ишонганларини; 2)Худо билан учрашишни орзу қилганларини; 3)Худо учун жонларини қурбон қилишга тайёр бўлганларини кўришимиз мумкин. 1)Агар сизнинг юрагингиз ҳам Худога шундай ишонса; 2)Худо билан учрашишни орзу қилсангиз, ҳаётингизда Худонинг ажойиб ишларини кўрасиз. Бу Эски ва Янги Аҳд давридаги одамлардан тортиб, то бугунги кундаги имонлиларнинг ҳаётларида бўлаётган ҳодисалардир.
Narrator 2 3)Худога умрингизни бағишлаш даражасида Уни севсангиз – Худо сизнинг олдингизга ҳам ташриф буюради. Уни шахсан танада кўрмайсиз албатта, худди Илёс пайғамбар Худони майин шабада ичида ҳис қилгандек, сиз ҳам Уни қандайдир йўл билан кўришингиз ва ҳис қилишингиз мумкин. Чунки У айнан шундай юракларни изламоқда. “Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимдаким овозимни эшитиб очса, Мен унинг ёнига кираман; Мен у билан ва у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз”. Бироқ вақт-соати билан ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, ана ўша вақт-соати келди! Юҳ.4:23 Одамларнинг Худо билан учрашувни кутишларини йигит-қизнинг умр йўлдошлари билан учрашувни интизорлик билан кутишларига ўхшатса бўлади.