2:42

Икки кишининг ибодати сири

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун ибодатимиз самарали бўлишининг яна бир сири ҳақидаги маълумотни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Матто 18:19 Яна сизларга айтаман, агар ер юзида сизлардан икки киши келишув тузиб, нимаики cўрашса, Менинг Осмондаги Отамдан уларга берилади. Бунга чекланишлар қўйманг. Келинг, Худонинг Сўзига ишонамиз. Бу, кичкина қизча ҳақидаги ҳикояга ўхшайди. Унинг жамоатидаги чўпон ҳар доим: “Аслида гап бошқа нарса ҳақида кетяпти” ёки “Бунинг маъноси умуман бошқа нарса”,- дер эди. Охири қизча сўради: “Агар Исо айтганини

назарда тутмаган бўлса, унда нима учун У аслида назарда тутганини айтмади? Бу оятда Исо айни назарда тутганини айтган ва айни айтганини назарда тутган.

Худонинг Сўзида туринг ва айнан шундай бўлиши кераклигини айтинг.

Narrator 2 Худди Павлусдек, довулга тик қаранг. Исонинг Сўзи, фариштанинг сўзидан ҳақроқдир. Павлус айтган: “Чунки мен тегишли бўлган ва хизмат қилаётган Худонинг фариштаси бу тунда менга зоҳир бўлиб: …” (Ҳав 27:23). У шундай сўзлар билан гапини тугатди: “Шунинг учун эркаклар, дадил бўлинглар! Чунки мен Худога ишонаманки, менга айтилганидек бўлади”. (Ҳав 27:25). Худонинг Сўзи, фариштанинг сўзидан ҳам ҳақлироқдир. Ёмон шароитлар билан дадил юзлашинг. ва: “Чунки мен Худога ишонаман,У менга айтганидек бўлади”,- денг. Сиз, шайтон ва жинлар

чекинганини кўрасиз ва ибодатингизга жавоб келади. Ўзингизникида туринг ва Худо сизни эшитади. Қуюқлашаётган қора булутларга қараб: “Чунки мен Худога ишонаман, менга айтганидек бўлади”,- денг.

Narrator 1 Исо ваъда берган: “…Менинг Осмондаги Отамдан уларга берилади” (Матто 18:19). Бир йили жамоат чўпонларидан бири шундай ибодатнинг кучи ҳақида бир воқеани гапириб берган эди. У шундай деб гап бошлаган: “ Россиядаги бир шаҳарда воизлик қилган эдим. Ишини йўқотган бир механик биродар, ўзининг уйида машинамга янги тормоз қўйиб берди. У бир компанияда 19 йил ишлаган, аммо корхона ёпилиб кетган. Хизматдан кейин ўша механик ва унинг аёли мени хотиним билан бирга тушликка таклиф қилишди. Марк 11:23 оятга асосланган воизликдан сўнг, улар билан нима бўлганини менга айтиб беришди.

Narrator 2 “…Бинобарин сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар.” Улар жамоатдаги ибодат вақтида эр ҳам хотин ҳам ибодат қилишган. Улар уйга қайтаётганларида бир-биридан нима ҳақида ибодат қилганлари ҳақида сўрашган. Маълум бўлишича, уларнинг иккиси ҳам ҳовли уйларини сотилиши ҳақида сўраганлари маълум бўлди. Кўп ўтмай улар ибодатларига жавоб олишди. Худонинг Сўзи – ҳақиқатдир. Исо, – балки бўлади, – ёки – бўлиши мумкин, — деб айтган эмас. У қатъиян: “Бўлади!”- деди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top