Narrator 1 Ассалому алайкум. Яқинда бир воизнинг Худо Каломи кучи ҳақида айтганларини эшитиб қолдим. Мен унинг айтганларидан жуда таъсирландим. Унинг сўзларига мутлақо қўшиламан. Келинг, унинг сўзларини сиз ҳам эшитиб кўринг. Бир йили мен бир жойда воизлик қилдим. Хизмат муваффақиятли бўлди, кўпчилик шифо топди. Бу ерда маҳаллий жамоатдан келган бир аёл ҳам бор эди. У хизмат тугаганидан кейин ўрганган ҳақиқатлари учун миннатдорчилик билдириш учун ёнимга келди. У менга йигирма йилдан буён касал эканлигини ва ишлай олмаётганини айтди. Унинг айтишича, у ҳатто ўрнидан туриб эрига нонушта тайёрлай олмас экан. Унинг ёши қирқлардан ошган ва иккита вояга етган қизлари бор эди. Врачлар ҳам унга ёрдам бера олишмаган.
Narrator 2 У кўп шифохоналарига ташриф буюрган , бироқ шифо топа олмаган. Лекин Калом орқали у қандай қилиб шифо олишни тушунди. Бир қанча вақт ўтгандан сўнг, мен ўша аёлдан хатни олдим. У Худонинг Каломи ва Исо Масиҳнинг Исми имонлининг ҳаётида ва ибодатларда қанчалик аҳамиятга эканини билмаганини айтди. Бу ҳақида билиб олгач, ўз уйида алоҳида ўтириб, Ёзувлардан оятларни ўқиб чиқди ва Каломни кўтариб: “Шунча йиллар давомида менинг танамни боғлаб қўйган шайтон, мен ўз ҳаётим устидан сенинг ҳокимиятингни синдираман ва ўзимнинг озодлигимни ва шифоланишимни эълон қиламан”,- деди. У қўшимча қилиб, йигирма йил ичида биринчи бор, унинг ўзи уй ишлари билан шуғулланаётганлигини айтди.
Narrator 1 Худонинг Каломи ва Исо Масиҳ исмининг қудрати унга чексиз миннатдорчилик ҳиссини берди. Орадан олти ой ўтиб уни яна кўрдим. У ўшанда ҳам соғлом эди. У худди ўсмир каби тетикликка ва кучга тўла эканини, ҳамда ўн олти ёшидан буён ўзини бунчалик яхши хис қилмаганлигини айтди. Бу сафарги суҳбатимизда у унда амал қилаётган шайтоннинг кучини Худо Каломи ва Исо Масиҳ номи билан қандай қирққанини ҳам ҳикоя қилиб берди. У яхши эри бўлсада, хотини билан жамоатга боришдан бош тортар экан. Шунда у ўзини қўлга олиб, Каломни қўлига олиб: “Исо Масиҳ Исми билан, мен ўз эрим устидан шайтоннинг ҳокимиятини синдираман ва унинг нажотини эълон қиламан”,- деди. Шундай ибодатдан сўнг у ҳаммаси ҳудди эртакдагидек содир бўлганини айтди.
Narrator 2 Бир кеча ичида у янги одамга айланганди. У ўзларининг эр-хотинлик вақтларининг энг бахтли онларини кечираётганларини айтди. Фақат эрининг эмас, қизларининг ҳам ҳаёти тубдан ўзгарганини, авввалдан орзу қилган имонли ва Худонинг шарафини олиб юрадиган оила бўлганини қувонч билан гапириб берди. Бу гувоҳликлар ҳақида эшитар экансиз, ўз ҳаётингизга назар ташлаб кўринг. Уларнинг тажрибасидан сиз ҳам ўрганинг. Бизнингча, ҳар бир гувоҳлик, бизга Худо ҳақида жуда кўп нарсаларни баён қилади. Бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга атрофингиздаги имонлилар ҳаётида содир бўлаётган воқеалардан баён қилади.