3:26

Келишмовчилик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз мухлисларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Ҳурматли радио тингловчилар, агар бирон-бир одам менга ҳужум қилиб, мени эзишга ҳаракат қилганида, мен бор кучим билан ўзимни ҳимоя қилишга ёки шу одамга ҳужум қилишга ўринаман. Бундай ҳолат кўпинча муаммонинг давом этиши учун хизмат қилади.

Кўпинча, биз ўз ҳис-туйғуларимизга берилсак, ўйламасдан қарор чиқарамиз, шундай пайтларда энг яхши йўл — диққат-эътиборимизни ўзимизга ёки душманимизга эмас, балки бу муаммодан қандай қилиб чиқиб кетиш мумкинлигига қаратсак яхшироқ бўлар эди. Келишмовчилик юз берганда ҳар бир одам ўз ҳаракатларини оқлаб, бошқа одамнинг хатоларига эътиборини қаратади. Низолар кўпинча шахс ёки мол-мулк ёки пул туфайли келиб чиқади. Низо чиққан пайтда биз унинг сабабини аниқлаб, бу нарса тортишишга арзиш ёки арзимаслигини ўйлаб кўрсак яхшироқ бўлади. Ҳар бир низони ҳал қилиш йўллари бор, умуман низолар асосан арзимаган нарсалар туфайли келиб чиқади.

Ғазабланишнинг ўрнига сабр қилиб, камтаринлик билан жавоб берсак, низонинг кучайиб кетишининг олдини олган бўламиз. “Жанжалнинг бошланиши — сув уриб кетишидай, чиқмай туриб уни тўхтат”. Кўпгина муаммолар бирор-ким биз хоҳлаган ишни қилмаганлиги ёки биз кутганимиздек ўзини тутмаслиги сабабли келиб чиқади. Шунинг учун одамларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишни ўрганишимиз жуда муҳим. Азиз радио тингловчи мухлислар, доимо ҳар қандай келишмовчиликни олдини олишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Римликларга мактубининг 14 бобида ҳар биримиз учун ажойиб маслаҳатлар келтириб ўтилади. Ғазабланган пайтингизда гапирманг, биринчи тинчланинг, иложи бўлса кўчада айланиб келинг, бошқа хонага чиқиб, баланд овоз билан ўнгача ёки ўнсаккизгача сананг, ёстиқни уринг. Тинчланганингиздан кейин бирга ўтириб, бақирмасдан, секин гаплашинг, мулойимлик билан муаммони муҳокама қилинг, албатта бир-бирингизни айбламанг, “ҳеч қачон…”, “ҳар доим…” деган сўзларни умуман ишлатмасликка ҳаракат қилинг, бунинг ўрнига: “мен ҳис қилаяпман…, ўйлайманки…, менга шундай туюлаяпти…” деган сўзларни ишлатинг.

Ўтиб кетган нарсаларни, хатоларни эслатманг, уларни қайтариб бўлмайди. Битта муаммони ҳал қилинг, барча муаммоларни бир пайтда ҳал қилишга ҳаракат қилманг. Миннат қилманг. Келишмовчилик пайтида камчиликларни юзга солманг. Ярим йўлда тўхтаб қолманг, келишмовчиликни охиригача ҳал қилинг, чунки у ўзидан-ўзи йўқ бўлиб кетмайди. Ҳеч қачон ғалаба қилишга уринманг. Чунки биттаси ғалаба қилса, иккинчиси хафа бўлиб қолади ва бу нарса муносабатни тиклаш ўрнига, уни бузилишига сабаб бўлади.

Шунинг билан азиз биродарлар, ҳар бирингизни хонадонингизга тинчлик ва хотиржамлик тилаган ҳолда сиз, азизлар билан хайрлашамиз. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг янги манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top