Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз болажонлар, сиз билан келишганимиздек, Юсуфнинг ажойиб ҳаёти ҳақидаги эшиттиришимизни давом эттирсак. Чунки унинг ёшликдаги ўтқазган ҳаёти барчамиз учун ўрнак бўлади. Азиз болажонлар, Худованд бизларни ибодатларимизга қандай жавоб берса, худди ўша Руҳ Юсуфга ҳам маҳбуснинг тушини очиб берди: Уч новда бу уч кун дегани. Уч кундан кейин эса фиръавн ғазабидан қайтиб, раҳм қилади ва сени аввалги мансабингга қайтаради.
Сен эса соқий сифатида фиръавннинг косасини унинг қўлига берасан. Яхши кунларга етганингда мени эслагин. Фиръавнга мен ҳақимда айт ва мени қамоқхонадан чиқариб ол, деб айтди Юсуф. Юсуф янги келган икки маҳбусга, олдинига акалари уни қандай қилиб Мисрга сотиб юборганларини, кейин эса бегуноҳ қамоқхонага тушиб қолганини айтиб берди. Маҳбуслар унга ишондилар ва то биринчиси Юсуфга катта-катта ваъдалар бергунча, иккинчиси, новвой ҳам кўрган тушини айтиб беришга қарор қилди: Бошим устида учта тўқилган сават бор экан.
Энг устки саватда фиръавн учун ҳар хил таомлар бор экан. Лекин қушлар келиб саватдан новвой маҳсулотларини чўқиб кетдилар. Юсуфга, умид билан яшаётган одамга уч кундан кейин у дорга осилишини ва қушлар келиб унинг танасини чўқиб кетишини айтиш, қанчалар оғир эди. Қанчалик бир-бирига ўхшайдиган тушлар, бироқ маъноси эса шунчалик ҳар хил эди. Уч сават бу сен қамоқхонада ўтказадиган сўнги уч кун дегани. Лекин бу кунлар ҳаётингда ҳам сўнги кунлар бўлади, — деди Юсуф новвойга. Бу нарса Худованднинг сўзларини эслатади: “Бири олинади, бири қолдирилади”.
Бири подшоҳ олдида ҳозир бўлиш учун ва юқори лавозимни олиш учун ҳаётга қайтарилади. Бошқаси эса ўлимга маҳкум қилинади. Ва буларнинг барчаси бир куннинг ўзида содир бўлади! Одамлар абадий ҳаётга ҳавас қилиб умид қилиб юрадилар ва фақатгина ўлим олдидан адашганларини ҳамда Шоҳ уларни қабул қилмаслигини англаб етадилар. Эътибор беринг азиз болажонлар, вақти келиб сен ҳам шу чақирилганлар орасида бўлгин. Тўхтамасдан, ҳаворий Павлус каби белгиланган мақсад сари интилгин! Муқаддасликка эга бўлиш учун ибодат қил, чунки муқаддасликка эга бўлмасдан туриб ҳеч ким Раббимизни кўролмайди!
Келинг, азиз болажонлар, Юсуфга қайтайлик. Унинг тушларни таъбирлагани тўғри бўлиб чиқди. Орадан уч кун ўтиб фиръавн бутун хизматкорлари учун зиёфат қилмоқчи бўлди ва яқиндагина зиндонга ташланган соқий ҳамда новвой ҳақида эслади. Фиръавн уларга қўйилган айбномани қайтадан кўриб чиқди ва иккаласини ҳам озод қилишни буюрди. Биттасини байрамона кийимда яна ўз хизматига қайтарди, иккинчисини эса, худди Юсуф айтганидек қъатл қилди. Шунинг билан азиз болажанлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта ўз фикр ва мулоҳазаларингизни бизга ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.