3:35

Болаларнинг ўсишига ёрдам 307

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлсада сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз радио тингловчи болажонлар, Юсуф ўзига яраша турли қийинчиликларга чидаб соғ-омон ўтиб олди. Шунинг учун у янги мансаб билан бирга янги исм ҳам олди. Унинг янги исми Сафнат Паънаҳ эди. Мисрда бу исм узоқ йиллар давомида эҳтиром ила тилга олинди ва ҳаммасидан кўпроқ қадрланди. Ёш бошқарувчи саройда яшар эди, у олий табақага қабул қилинган эди.

Шу вақтнинг ўзида Худованд уни мисли кўрилмаган бахт билан сийлади. Юсуф чиройли бир қизни севиб қолди, у қиз ҳам Юсуфни севиб қолди. Юсуф подшоҳдан унинг қўлини сўради, подшоҳ эса унга ўша қизни, яъни Гелиополнинг коҳини Пўтифарнинг қизи Ўснатни хотинликка олиб берди. Бошидан кечирган синовлар эвазига Юсуфга меҳрибон ва уни жондан азиз кўрадиган аёлнинг умр йўлдоши бўлишдек мукофот берилган эди.

Юсуф бу аёлни ҳам ҳақиқий Худованд билан таништирди. Энди улар биргаликда Юсуфни шундай ажойиб йўллар билан олиб юрган Худовандга хизмат қила бошладилар. Бу бахтли оила эди. Шундай қилиб, Юсуф Мисрнинг бошқарувчиси бўлгандан кейин ишга маҳорат ҳамда Пўтифарнинг уйида ва подшоҳнинг қамоқхонасида орттирган зийраклик билан киришди. У Миср бўйлаб сафарга чиқди, ҳамма ерда унга муваффақият ҳамроҳ бўлар эди. Юсуф Мисрдаги ғалланинг аҳволини текшириб чиқди.

У муносиб нозирларни танлади ва халқни етти йил давомида йиғиладиган ҳосилнинг бешдан бир қисмини ўз ихтиёри билан давлатга топширишга кўндирди. Катта ишларни бажариб бўлиб, ёш бошқарувчи подшоҳнинг олдига қайтди. Юсуф башорат қилган тўкин-сочинлик ҳақиқатдан ҳам бошланди. Қуриб қўйилган омборхоналарга доннинг йиғилишини кўрган халқ етти йил фаровонликдан сўнг етти йил очарчилик йили бўлишига ишонди.

Шунинг учун одамлар ўз ҳосилининг бешдан бир қисмини фиръавнга берар эдилар, айримлари эса ўзларига ҳам дон ғамлаб қўйишарди ва бу оқилона иш эди.Ўтган йиллар мобайнида омборларга шунчалик кўп дон йиғилдики, уни санаб чиқиш қийин эди. Юсуфнинг буйруғи билан Гўшен еридаги янги омборхоналар дон билан тўлдирилаётганда, бу дон Юсуфнинг отасини, акаларини ва унинг барча оила аъзоларини ўлимдан қутқаришини ҳаёлига ҳам келтирмаганди.

Эй, қадрли юрак, агар сен Худованд сенга топширган вазифаларни виждонан бажараётган бўлсанг, у ҳолда бу нарса сенинг туғишган ёру биродарларинг учун ҳам фойдали бўлишига ишонишинг мумкин. Агарда Худованд ўз вақтида Мисрга Юсуфни юбормаганда, у ердаги улкан ҳосилга нима бўларди? Ўзга юртлардан келган ҳамда маҳаллий савдогарлар деҳқонлардан донни арзимаган нархга сотиб олиб, мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетган бўлардилар. Албатта, бундан айрим одамлар бойиб кетардилар, аммо мамлакат хазинаси тўлмас эди. Азиз болажонлар, доимо Юсуф каби оқил ва доно шу билан бирга ростгўй бўлишга ҳаракат қилинг. Шунинг билан азизлар, бизнинг бугунги эшиттиришимиз ўз якунига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top