3:41

Уй гуруҳлари 155

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчиларимиз билан яна ҳаво мавжлари орқали бўлсада учраша олаётганимиз учун минатдормиз. Азизлар, бугун ҳам кичик уй гуруҳи жамоатлари мавзусида суҳбатлашамиз. Ҳурматли биродарлар, кичик уй гуруҳларида биргаликда ўрганиш -жамоага тегишли туйғу беради. Кичик гуруҳ бу оғир даврларда қўллаб-қувватлаш ва далда бериш учун бебаҳо жой. Катта ёшдаги ўрганувчилар чўққиларга етишади, тўхтаб қолишади ёки бир хил ғоялар иложсиз ёки қийин, деб тушунишади.

Бошқа ўрганувчилар ўзларини ҳудди кўнгиллари тушиб кетгандек ҳис қиладилар, сабабки, уларнинг бошқа ўрганувчилар билан қиладиган иши йўқ, деб ўйлайдилар. Баъзилари ўзларини худди жабрлангандек ҳис қиладилар ва ўзлари билан нима бўлаётганлигини ифодалаш учун, уларга хавфсиз жой керак бўлади. Гуруҳ аъзолари ёнларига келиб, шу тўсқинликдан ўтишга ёрдам бера олишади. Раббимиз Исо Масиҳ Ўз ҳаётининг охирги кунларида шогирдларини қувғинлар кутишини билишини ҳоҳларди: Юҳанно Хушхабар китобининг15 боби 18 ва 20 оятларида: “Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, сизлардан илгари Мендан нафратланган .

Сизлар бу дунёники бўлсангиз эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Ҳолбуки, сизлар бу дунёники эмассизлар; Мен сизларни дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади . Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар” . Исонинг ўлимидан кейин, шогирдлари биргаликда қўрқишганини, улар яхши кўрган инсонни ўлими ва тирилишини тушунишни исташганини кўрамиз. Улар бирга бўлишлари керак эди.

Бу олдинги мисоллардан биз қандай қилиб шогирдлари бирга йиғилишганини ва бир-бирига муносабат қилишганини кўрамиз? Янги Аҳд ёзувчилари “бир-бирига”, деган сўзни олиб шу ерда улар руҳий ўсиш учун чуқур бирликнинг муҳтожлигини кўрсатарди: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар”. (Римликларга мактуби 12 боб10 оятининг биринчи қисми). “Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар”. (Римликларга мактубининг 12 боби 10 оятининг иккинчи қисми). Азиз биродарлар, илгари айтиб ўтганимиздек, кичик гуруҳлар бир-бирига далда бериш ва қайғуриш учун фойдали шароит яратади.

Шу ерда, дунё қарашдан келиб чиқадиган, ва ёлғон тушунчаларнинг кураши қўллаб-қуватланади. Бу ерда ўрганишнинг анализ қилиш, синтез қилиш ва ҳулоса қилиш учун шароит яратилади. Шу ерда гуруҳнинг ақл-заковати битта ёлғиз шахсдан кўра юқорироқдир. Зўр қарорларга, янги билимларга ва яхшироқ ҳаракат қилиш йўлига етаклайди. Кичик гуруҳнинг биргаликда ҳаракати одамларни руҳий етукликка олиб келувчи, ўзгартириб бўлмайдиган, муҳим омилдир. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизга ҳам якун ясаймиз. Биз билан бирга бўлганингиз учун миннатдормиз. Азизлар, бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top