3:26

Уй гуруҳлари 159

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли биродарлар. Яна сизлар билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга шон-шарафлар бўлсин. Эфирда “Дилкаш” радиоси: марҳамат, тингланг. Жамоат дунё учун энг ажойиб таклиф беради. Бу таклиф Худодан абадий ажралган инсонларга Худо билан шахсий муносабат тиклашдан иборат.

Шундан кейин, агар инсонлар фақатгина ўқитувчидан эшитган бўлса ёки шу ҳақида китобда ўқиган бўлса, ва ҳеч қачон шогирдликдан ўтмаган ёки хизматнинг тажрибасини “хизмат ўтадиган ерда” ҳис қилмаган, ва ҳеч қачон тажрибаси билан бўлишишга фурсат бўлмаган бўлса, шунда уларнинг ривожланишига фурсат бўлмаса, қандай қилиб биз уларга ишонч билдириб хизматга қўямиз? Биз ҳалиям шуни қиламиз — машқ қилмаган инсонларни хизматга қўямиз ва ўрганаётган нарсалари ҳақида тенг гуруҳ билан бўлишишга фурсат яратамиз. Исо оломонга ҳам ваъз айтган эди.

Аммо бу унинг яқин эргашадиган инсонлар билан ишлайдиган усули эмасди. Шу инсонлар билан у дунёни ўзгартиришни умид қилган эди. Нима учун? У қуруқ лекция тўлиқ ишни бажара олмаслигини билар эди. Азиз биродарлар, билиб қўйингки, агарда лекция сизнинг ёқтирган ўқиш усулингиз бўлса, шу метод инсонларни шогирдга айлантирмайди. Оддий қилиб айтганда, қилаолмайди, деб айтишимиз мумкин. Анъанавий лекция усули бўйича, Христин ва Гарвин фикрига кўра, жиддий эътирозлар бор: Анъанавий усули бўйича эътирозларни учта катта гуруҳга бирлаштириш мумкин: қизиқувчан, философик ва прагматик.

Қизиқувчанлик бўйича хавотирларнинг пайдо бўлиши анъанавий усулининг камчилигидан келиб чиққади. Биродарлар маълумотни ишлатишидан қатъий назар, уни қабул қилишади ва эслаб қолишади. Шунга кўра, кўп биродарлар агар ўқитишда асосан лекция бўлса, бир нечча ойдан кейин улар 50% ўрганган маълумотни йўқотади. Асосий ўрганиш содир бўлиш учун – Вайтхеднинг гапи бўйича “билимни эговлаш” ёки “донолик” дегани биродарлар маълумотни пассив қабул қилиш эмас, балки актив иштирокчилари бўлиши лозим.

Билим сақланиши қачон пайдо бўлади? Қачонки ўрганиш биродарларнинг тажрибасида ва қизиқишида мустаҳкам ўрнаштирилган бўлса. Анъанавий усулига иккинчи эътироз бу философик эътироз. Шу ерда баҳслар ўзининг маъносига қарамай, ҳеч қачон тугамайди. Анъанавий моделнинг талаби ва асосий мақсади деганда, таълимот — бу маълумотни ўтқазиш демакдир. Фактлар, таърифлар ва моделларнинг анализи шундан иборатки, улар бир-бири билан боғлиқ бўлиши лозим, сабаби авлодларнинг ривожланиши ишлаб чиқарган одамларнинг натижасида қурилади. Шу дунё қарашига асослансак, билим асосий ўрганиш марказида жойлашган бўлади ва билим экспертлардан янги эшитувчиларга лекция орқали зўр ўтқазилади. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ҳам охирлаб қолди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта ўз фикрларингизни ушбу манзилимизга ёзиб юборинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top