3:31

Руҳий ғалаба 329

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Азизлар, марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радиомиз мухлислари, Раббимиз Исо Масиҳ бизга эрк берадиган ҳар қандай ҳақиқатга бизни йўналтиради. Одамлар Раббимиз Исо Масиҳда озодликка чиқадилар ва руҳий зиддиятларни Худога, Унинг Каломига бўлган имон ва самимий тавба қилиш орқали ҳал этадилар.

Биз одамларга Худога чинакам бўйсуниб, шайтонга қарши туришларида ёрдам берамиз ва шу тарзда улар билан ишлаймиз. Азизлар, фикримизнинг далили сифатида Ёқуб мактубининг 4 боби 7 оятини ўқиб кўришингиз мумкин. Тўғридан-тўғри жиннинг ўзи билан иш тутишга ва гаплашишга ҳеч қандай зарурат йўқ. Худога бўйсуниш ҳам, жинга қарши туриш ҳам жуда муҳим ва керак. Ёвуз кучларга қарши курашда куч билан эмас, балки ҳақиқат билан тўқнашиш керак. Ҳақиқат одамларни озод қилиши ҳақида Юҳанно мактубининг 8 боби 32 оятида ёзилган.

Муқаддас Китобда бизни куч-қудрат сари интилишга ўргатадиган ҳеч қандай оят йўқ. Биз аллақачон имонимиз туфайли ўзимизга керак бўлган куч-қудратга Раббимиз Исо Масиҳда эришганмиз. Ушбу эришиш тўғрисида эса Эфесликларга мактубининг 1 боби 18 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин. Иблиснинг кучи ёлғонда бўлса, имонли кишининг ҳаёти учун зарур куч-қудрат ҳақиқатда ётади. Ҳазрати Исога ишонганлигингиз учун сизга куч-қудрат ва ҳокимият берилган. Аммо шайтон ўзингиздаги бу куч ва ҳокимиятни билишингизни истамайди.

Чунки ҳақиқатни билган пайтда сиз нурда юрасиз ва зулматда зўравонлик қиладиган шайтон сизга ўз таъсирини ўтказолмай қолади. Бироқ бир нарсани унутманг, бу дунёнинг энг қоронғу зулмати ҳам битта шамни ўчиришга қодир эмас. Худонинг иродасини бажариш учун бизга куч ва ҳокимият берилибдими, демак, биз ҳақиқат томон интилишимиз зарур. Ёлғон, шайтоннинг бош стратегияси ҳисобланади. Шу сабабли ҳақиқат шайтон билан бўладиган тўқнашувни янада шиддатлироқ кечишига сабаб бўлади. Шайтон қўрқув ҳиссини келтириб чиқариш мақсадида “қўрқитиш усулини” қўллайди.

Одамни қўрқув ҳисси эгаллаб олса, Муқаддас Руҳ вазиятни бошқара олмайди. Агар бундай ҳолат юз берса, шайтонда яхшигина имконият пайдо бўлади. Худога бўлган ишонч ва душман қаршисидаги қўрқув ― бир-бирига бутунлай қарама-қарши тушунчалардир. Шайтон ўзини ошкор бўлиб қолишидан жуда-жуда қўрқади. Ҳар сафар ҳақиқат юзага чиққанда шайтон ва унинг жинлари тум-тарақай бўлиб қочиб кетишади. Биз шайтон ва унинг жинлари Худо ва Унинг ҳақиқатларидан қўрқишларини унутмаслигимиз керак. Улар оддий одамлардан қўрқмайдилар.

Аммо Худонинг, Муқаддас Каломининг нури ва ҳақиқатида юрган имонли яқинлашгудек бўлса, жинлар титраб-қақшайдилар. Шу билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Дарвоқе бизнинг интернетдаги сайтимизнинг янги манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top