Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да соғ-саломат учраша олганимиз учун Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз радио тингловчи биродарлар, ўтган галги эшиттиришларимизнинг бирида айнан шу мавзуни давом эттиришимиз ҳақида сизларга ваъда берган эдик. Марҳамат, ушбу мавзумизнинг давомини тингланг. Масиҳий сифатида биз Масиҳга бўлган ишончимиз ва эътиқодимиз соғлом асосга эгалигини билишни хоҳлаймиз. Биз абадият ҳақида, шу билан бирга, ҳозирги ҳаётимиз ҳақидаги ҳақиқатни билишни истаймиз.
Нимага ишонишимиз керак ва нега? Нима учун ва қандай яшашимиз керак? Бу саволларга қайси йўллар билан жавоб топишимиз мумкин? Кўпчилик масиҳийлар Муқаддас Китобни ҳақиқат ҳақидаги билимларнинг энг асосий манбаи деб ҳисоблашади. Ундай бўлса, нима сабабдан биз учун муҳим бўлган масалаларда шунчалик ўзгача ва ҳатто қарама-қарши фикрларга эгамиз? Баъзи фарқлар Муқаддас Китобнинг ҳокимиятини турли хилда тушуниш орқали келиб чиқади. Муқаддас Китоб фақатгина марказлашган ҳокимиятга эга бўлган жамоат орқали талқин қилиниши мумкин бўлса, у ҳолда Худо Каломи жамоат урф-одатлари ва таълимотига қарам бўлиб қолади.
Муқаддас Китоб ҳақиқат ва хатоликлар аралашмасидан иборат, деб фикр юритилса, унда Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни аниқлаш мезони Муқаддас Китобдан ҳам юқорироқ ҳокимиятга эга бўлади. Масиҳийлар биргаликда Муқаддас Китоб энг олий ҳокимиятга эга, деб тан олганларида эса, “Муқаддас Китобнинг матни нима демоқчи?” ва “уни қандай талқин қилиш керак?” каби саволлар келиб чиқади. Баҳслашишни ёқтирадиган Еттинчи кун Адвентисти ёш Англикан руҳонийсига яқинлашиб шундай дейди: “Кечирасиз, Шаббат ҳафтанинг қайси кунига тўғри келади?” Англикан ҳеч иккиланмай “Шанба” деб жавоб беради.
Бу Еттинчи кун Адвентистини ҳайратга солади, чунки, у “Якшанба” деган жавобни кутган бўлади. Шундан сўнг, у майли, деганча бош эгиб, йўлида давом этаверади. Иккаласи ҳам Муқаддас Китоб энг олий ҳокимиятга эга, деган ишонч билан гапиришган эди. Масиҳийлар қайси куни жамоатга боришлари кераклиги ҳақида, нега улар ҳар хил фикрга эгалиги ҳақидаги савол кўтарилмайди. Бу муҳокама қилинганда, шубҳасизки, муаммо Муқаддас Китобнинг қандай талқин қилинишида эканлиги аён бўлади.
Номаълум тилларда гапириш мавзусида форум ташкил этилганда Масиҳ Жамоати хизматчиси ва Англикан хизматчиси фикрлари мос келса-да, уларнинг фикрлари икки элликчилар хизматчилариники билан тўғри келмайди. Муқаддас Китоб энг олий ҳокимиятга эга, деган масалада ҳеч келишмовчилик бўлмаса-да, Муқаддас Руҳнинг фаолияти мавзусида, улар ниҳоятда ўзгача фикрни изҳор этадилар. Ҳар бири ўз фикрини Худонинг Каломи бўлган Муқаддас Китобнинг умумий таълимоти бўйича тўғри, деб ҳисоблайди. Азиз биродарлар, биз ҳам Муқаддас Китобнинг ҳақиқатлигига асло шубҳа қилмай яшашимиз тўғри бўлади деб, сизни ишонтира оламиз. Азизлар, яна эфирда учрашгунча хайр саломат бўлинг.