3:00

Итоатли юрак 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум мунис ва оқила аёллар. Ўтган сафар ёдингизда бўлса сизлар билан икки хил юрак ҳақида суҳбатлашган эдик. Итоатли ва итоатсиз юрак. Довуд пайғамбар итоатли бўлгани учун ҳам Худо у ҳақида: «кўнглимдагидай одамни топдим», — деб айтган эди. Довуднинг юраги фақатгина эркаклар учун эмас, биз аёллар учун ҳам мисол бўла олади. Хўш, қандай қилиб Довуд каби юрагимизни Худога бағишлашимиз мумкин? Юрагимизни Худога бағишланган бўлиши ва итоатли бўлишни ўрганишимиз учун нималар қилишимиз керак? Муқаддас Калом орқали Худо бизга қалбимизни асрашимизни буюрган. Ҳаёт сўқмоқларидан юрар эканмиз, четга оғиб кетиш жуда осон бўлади. Худо эса ўнгга ҳам чапга ҳам оғишмай, фақат тўғрига юришни буюради. Агар биз юрагимизга ёмон нарсаларни киритмасак, уни қўриқласак, Худо истаганидай ҳаёт кечирамиз. Бу ҳаёт эса бизга итоаткорликни ўргатади. Қандай қилиб итоатли бўлишни ўрганиш мумкин?

Фақат тўғри бўлган нарсаларни қилишга эътибор қилиш – Худо Довуднинг юрагидаги нарсалар ва ҳолат бизнинг юрагимизда бўлишини ҳам истайди. Унда қандай юрак бор эди? Довуднинг биздан ва бошқалардан фарқи нимада бўлган? Фарқи шундаки, у фақат Худо истаган нарсаларни истаган. У чин қалбдан Худони севган, Унинг айтганларини бажаришга тайёр бўлган, Каломи орқали ибодат қилган, Худонинг истакларини бажаришга тайёр бўлган. Муҳими у мулойим ва Худо ўрганганларини осонлик билан ўрганадиган ва фақат тўғри нарсаларни қилишга эътибор қиладиган шахс бўлган. Агар кимдир сиздан бирор нарса қилишни сўраса, дарров унинг айтганидай қилишга шошилманг. Унинг айтганини қилишдан олдин: «Мен бу ҳақида ўйлаб кўришим керак, жавобини кейинроқ айтаман»- деб жавоб беринг. Қилмоқчи бўлган ишингизнинг тўғри эканини билмагунингизча, ҳеч нарса қилманг. Ундан ташқари қилмоқчи бўлган ишларингизнинг тўғри ёки нотўғрилигини билиш учун Каломга қаранг. Ҳамма йўлларингизда Худовандга таянинг, Унинг Ўзи сизнинг йўлларингизни тўғрилайди. Бу ҳақида каломда ёзилган. Бу сизга ва бизга берилган ваъда.

Нима нотўғри бўлса, дарҳол у ишни қилишдан воз кечинг. Агар Худонинг иродасига қарши бирор иш қилаётганингизни сезиб қолсангиз, дарҳол тўхтатинг. Агар ғийбат қилаётганингизни сезиб қолсангиз, дарҳол тўхтанг. Нотўғри ҳаёлларга берилаётган бўлсангиз, тўхтатинг. Қалбингизда ғазаб учқунлаётган бўлса, уни ўчиринг. Бирор ёмон сўз айтиш бошлаган бўлсангиз, иккинчисини айтмаслик учун тилингизни тийинг. Бу ҳаракатлар сизда итоаткор юракни шакллантиради.

Қилган нотўғри ишларингизни тан олинг. Чунки Масиҳ ҳамма гуноҳларимизни ўз қони билан поклаган. Аммо биз гуноҳ қилишда давом этамиз. Шунинг учун, қачон Худонинг иродасига қарши иш қилсам, қалбимда бунинг гуноҳ эканини билиб тураман.

Бошқалар билан тушунмовчиликларни ҳал қилиб олинг. Айбингизга иқрор бўлиш керак бўлса иқрор бўлинг, кечирим сўраш керак бўлса, кечирим сўранг. Бу ишларнинг ҳаммаси сизнинг юрагингизни Худонинг кўнглидагидай қилишга тайёрлайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top