3:01

Худони қандай эшитамиз?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Сиз қачон бирон бир тадбир тўғрисида Раббийга ибодат қилганингизда, Ундан жавоб олишга умидвор бўлинг. Раббий нима дейишига қулоқ солинг. Айниқса, бу нарса тўғрисида ибодатдан сўнг келган биринчи фикрларга қулоқ солинг. Кўп ҳолда бу фикрлар Раббийдан келади. Бу сизнинг муаммоингиз туфайли дарҳол ёдингизга келаётган Муқаддас Китобдан оят бўлиши мумкин. Балки, ибодатдан сўнг сиз чуқур сокинлик ва тинчланишни ҳис этарсиз. Бу билан Худо ибодатингиз қабул этилганига сизни ишонтиряпти ва ўз вақтида жавоб келади. Унга шукрона айтинг ва сизни илтижоингизга тааллуқли бирор нарса қилишни тавозе билан кутинг.

Муқаддас Китобни ибодат билан ўқинг, шундай тарзда Раббий биз билан гаплашишини ёдда тутинг. Кўпинча биз шундай йўл билан Муқаддас Китобдан зарур маслаҳатларни ва бизнинг ибодатимизни мустаҳкамловчи Худонинг ваъдаларини топамиз.

Худодан Ўз Сўзи орқали У сизнинг юрагингизга гапиришини сўранг. Баъзида, Муқаддас Китобнинг бир оятини фикрлаб, мулоҳаза юритганингизда, Худо сизнинг олдингизда бор ҳақиқатни очиб қўйиши мумкин. Балки бу сизнинг шахсий фойдангиз учундир, балки бошқа кимгадир, сиз у билан бу ҳақиқатни бўлишишингиз учундир. Сиз ўз дафтарчангизга сизга Худо берган ўша фикрларни ёзиб қўйишингиз мумкин. Бу мавзу ҳақида Муқаддас Битикдаги сўзларни эслаб, фикр юргизинг. Худо сиздан гувоҳ ёки хушхабарчи сифатида фойдаланиши мумкин.

Худонинг Каломи – биз учун энг юқори нуфуз эканлигини ёдда тутайлик.

Худо бизга Ўз Сўзига, Муқаддас Битикка зид бўлганини қилишга буюриши мумкин эмас. Биз Худодан олинган деб ҳисобланган ҳамма ваҳийлар Муқаддас Битик билан шундай текширилиши керак. Бу бизнинг инсоний фикрларимиз билан Худодан келганининг орасидаги фарқни кўришимизга ёрдам беради. Худо ҳеч қачон Ўзига Ўзи ва Муқаддас Битикка тескари гапирмайди. Тажрибали масиҳийлар билан маслаҳат қилиш, улар билан ўзимизни кечинмаларимизни ўртоқлашиш жуда фойдали. Раббий сизни айнан шундай етаклаётгани сизга туюлса, тажрибали масиҳийлар сизнинг туйғуларингизга аниқлик киритишда ёрдам беришади.

Биз шунингдек, жамоат томонидан ҳам ёрдамга муҳтожмиз. Худо кўпинча бизни юракларимизга ваъзлар, гувоҳликлар орқали, шунга ўхшаш кечинмалари бўлган бошқа биродар ва сингилларнинг маслаҳатлари орқали гапиради. Бизга Муқаддас Китоб шундай ўргатади. Ҳатто Исо Масиҳнинг ҳаворийлари ҳам ўзларининг ваҳийларини бир-бирлари билан бўлишишган ва ўйлашган, – булар Худоданми деб, Раббийга қарашган ва уларга у ёки бу саволда тўлиқ равшанлик беришни Ундан сўрашган.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top