Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
1-Юҳанно 3:19-24: «Шу тариқа биз ҳақиқат аҳли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз ва Худо олдида кўнглимиз хотиржам бўлади. Агарда кўнглимиз бизни айбласа, Худо кўнглимиздан улуғ эканини биламиз. Чунки У ҳамма нарсани аниқ билади. Эй маҳбубларим, агар виждонимиз бизни қийнамаса, Худо олдида дадил бўламиз ва Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз. Илоҳий амр – Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонишдан ва худди Исо Масиҳ буюрганидек бир-биримизни севишдан иборат. Ким Худонинг амрларини бажо келтирса, у Худо билан бир тан, Худо ҳам у билан бир тан бўлади. Худо вужудимизда яшаётганини шундан биламизки, У бизга Ўз Руҳини берди». Муқаддас Китоб бизга зарур маслаҳатлар ва кундалик ҳаётимизга раҳбарлик бермоқда. Муқаддас Руҳ бизнинг вазиятимизда буни қандай қилиш мумкинлигини бизга очмоқда. Муқаддас Руҳ бизга керакли ўша сўзларни, биз тушиб қолган ўша шароитда, ўша онда бизга эслатади.
Масиҳ айтган: «Менинг қўйларим Менинг овозимни эшитишади». Биз Унинг фарзандлари бўлганимиз учун, Унга ўз юракларимизни очишимиз мумкин ва ибодатимизда нимаики керак бўлса, шуни сўрашимиз мумкин, энг асосийси эса – биз нима қилаётган бўлсак, шунга раҳбар бўлишидир.
Биз Худонинг буйруқларини бажаришни ўрганаётганимизда, бизга ботирлик ва итоат керак. Биз бундай вазиятларда, юрагимизга нима келган бўлса, уни биз Худонинг Каломи билан таққослашимиз кераклигини олдин айтиб ўтган эдик. Биз шунингдек бошқа тажрибали масиҳийлар билан маслаҳатлашишимиз керак, ҳамда руҳий оқсоқол билан ва Худонинг иродасини билишда қатъий бўлишимиз учун, улар билан ибодат қилишимиз зарур. Биз шунингдек, камтарин бўлишимиз керак ва бошқалардан маслаҳат олишга, ёки агар биз хато қилган бўлсак, уларнинг танбеҳини ёки ошкора гапларини қабул қилишга тайёр бўлишимиз керак. Худонинг барча фарзандлари бирлик руҳига эга бўлишини ва тўлиқ ҳамжиҳатликда Раббий учун меҳнат қилишларини Худо хоҳлайди. Баъзида Худо қаерда ва қачонлигини кўрсатмай биз нима қилишимиз кераклигини очади. Бу демак, биз кутишни ўрганишимиз ва қадам-бақадам Раббий ортидан юришимиз керак. Биз Раббийнинг иродасини бажаришга, қачон Худо бу имкониятни очганида тайёр бўлишимиз керак. Шундай қилиб, ибодат қилаётганингизда Раббий нима деяётганига қулоқ солинг. Ибодат – бу монолог эмас, балки Худо билан мулоқот. Биз қачонки, Худонинг иродасига итоатда яшаганимизда ва бизнинг ибодатларимизни бажарилишини кўрганимизда, ҳаёт фойдали, баракали, қизиқарли бўлиб қолади.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.