Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Ўз фарзандларига Худо берган ваъдалари, Осмон банки чекига ўхшайди. Биз бу чекларга эгамиз ва фақат Осмон банкига тўлов учун уларни кўрсатиш керак. Бу чекларнинг миқдори чексиз ва биз бу ваъдаларни қачонки ибодатда Худо олдига келганимизда кўрсата оламиз. Бу чекларда Унинг ягона Ўғли Исо Масиҳнинг муҳри турибди.
Худонинг Каломи бизнинг жисмоний ва руҳий ҳаётимизни мустаҳкамлайдиган ваъдалар билан тўлиб тошган. Масиҳ одамларни севган, улар ҳақида ғамхўрлик қилган, уларга шифо берган, уларни тўйдирган ва Масиҳ кеча, бугун ва абадий шундай бўлгани учун, У биз ҳақимизда бугун ҳам ғамхўрлик қилишини давом эттирганини биз биламиз. Унинг ваъдалари қайғураётганларни юпатяпти, ёлғизликка шерик бўляпти, гуноҳни кечиряпти, бизни ёмон, гуноҳли одатлардан озод этаяпти.
Филиппиликларга 4:19 “ Эгамнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни Исо Масиҳ орқали Ўзининг улуғвор бойлиги билан қондиради”.
Шоҳ Довуд, шоҳлар насли асосчиси, унинг шажарасидан жисман Исо Масиҳ келган, бизга қандай қилиб Худонинг ваъдалари бизнинг ибодатимизнинг қисми бўлиши мумкинлиги тўғрисида яхши намуна қолдирган.
2-Шоҳлар 7:25, 27-29: “ Эй парвардигор, Эгамиз! Бу қулингга ва унинг хонадонига қарата айтган сўзингда тоабад тур, берган ваъдангни бажар. Эй, Исроилнинг Худоси – Сарвари Олам! Бу қулингга сенинг хонадонингни яратаман, деб аён этгансан! Шу сабабдан бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди.
Эй, Эгамиз Раббий! Сен Худосан, сўзларинг ҳақ. Сен бу қулингга ана шундай эзгу нарсаларни ваъда қилгансан. Агар Ўзинг маъқул кўрсанг, бу қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда тоабад турсин. Сен сўз бергансан, эй, Эгамиз Раббий! Сенинг марҳаматинг туфайли бу қулингнинг хонадони тоабад марҳаматга сазовор бўлғай”.
Шу ибодатга ўхшаш ибодат билан сиз Исо Масиҳга ишонмаган ва Уни Қутқарувчи деб қабул қилмаган ҳар бир оила аъзоларингиз ҳақида ибодат қилишингиз мумкин:
«Самовий Ота, мен Сенга миннатдорман, чунки Сен мени севасан ва менинг қариндошим учун Сенга ибодат қиляпман.
Сени шу вақтгача билмайди. Ҳаворийлар фаолиятида 16:31 Сен қўриқчига айтдинг: «Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар». Мен Раббий Исо Масиҳга ишонаман ва мен Сендан Унинг номи билан менинг оилам ҳам нажот топишини сўрайман. Ёрдам бергин
Раббим Исо Масиҳга имон келтиришига ва ишонишига нима билан ва қандай унга ёрдам бера олишимни менга кўрсат. Бу ибодатим учун берган жавобингга миннатдорман. Мен инонаман, қоровул учун Сен нима қилган бўлсанг, Сен буни мен учун ҳам қиласан ва бунинг учун Сенга миннатдорман. Исо Масиҳ номи билан сўрайман. Омин».
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.