Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Фараз қилинг, сиз камбағалсиз, ишсиз, оч ва қарзга ботгансиз. Кейин сизнинг олдингизга бой амакингиз келди ва сизнинг ҳамма қарзингизни тўлашини ва сизга яхши иш беришини айтди. У сизга озиқ-овқат ва кийим сотиб олишингиз учун чек берди. Сиз эса: «Бу яхши, лекин мен аввал бу чекни ҳақиқийлигини текширишим керак. Агар банк менга уни майдаласа ва мен пул олсам, мен сиздан миннатдор бўламан. Ва мен қачон сиз менга ваъда қилган ишим учун биринчи тўловни олсам, шунда мен сизга миннатдорчилик билдираман», деган бўлармидингиз?
Ҳақиқатда, сиз ўз амакингизга бундай демаган бўлардингиз.
Сиз амакингизнинг бундай ваъдасидан хурсанд бўлардингиз. Қанчалик сиз ундан миннатдор бўлардингиз! Бизга шундай буюк ваъдаларни Ўз Каломида берган Раббийдан биз миннатдор бўлишимиз керак эмасми? Қачон Унинг фарзандлари Унга ишонсалар ва чин юракдан Унга миннатдорчилик билдирсалар, У хурсанд бўлади. У Ўз марҳаматини бизга таклиф этмоқда. Ундан миннатдор бўлайлик!
Марк 11:24: «Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар».
Ёқуб 1:6: “Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин” (Ёқуб 1:6).
Иброҳим тарихи бизни Худога ишонишда давом этишга ўргатади. Худо Иброҳимга айтган: у кўп халқларнинг отаси бўлишини. Аммо бу ваъдадан сўнг 25 йил ўтди, унда эса ҳануз фарзанд йўқ эди.
Римликларга 4:19-21: «У юз ёшга яқинлашганда, ўзининг бадани мажолсизлашганини ва Соро бибининг пуштдан қолганини била туриб, имонда заифлашмади. Худонинг ваъдасидан эса имонсизлик қилиб шубҳаланмади, балки Худога ҳамд-сано айтиб, имонида маҳкам турди. Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир деб Иброҳим қатъий ишонар эди».
Иброҳим мисоли бизни фақатгина табиийликка суянмасликка, балки Худонинг ҳамма нарсага Қодирлигига ишонишга ўргатади. Фақат ўз муаммоларимизга қарамасдан, балки Худо ваъдаларига эътибор билан қарайлик. Ўзимизнинг ночорлигимизга ва йўлимизда тоғдай турган қийинчиликларимизга қарамайлик. Масиҳга қарайлик. Ҳамма нарса умидсиздек бўлганда ҳам, Худога ишониб, Унга миннатдорчилик билдирайлик. Тоғдай муаммолар Исо билан биргаликда олдинга юришга тўсқин бўлолмайди. У сизнинг йўлингиздан уларни олиб ташлайди, ёки сизни шу тоғлардан юқорига кўтаради, чунки У ҳамма нарсага қодирдир.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.