Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурлар асосан тадбиркорчилик билан шуғулланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни хавола этаман. Оилавий корхонанинг таъсис ҳужжати мазкур корхонанинг барча иштирокчилари томонидан тузиладиган таъсис шартномасидир. Оилавий корхонанинг таъсис шартномасида қуйидагилар кўрсатилади: оилавий корхона бошлиғининг ва оилавий корхона бошқа иштирокчиларининг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда яшаш жойи; оилавий корхона устав фондининг миқдори;
оилавий корхона иштирокчилари томонидан унинг устав фондига киритиладиган мол-мулкни белгилаш тартиби; оилавий корхонанинг фирма номи ва жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;
Оилавий корхона иштирокчилари ўртасида тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойдани, шунингдек оилавий корхона тугатилганда мол-мулкни тақсимлаш тартиби; оилавий корхона иштирокчиларининг оилавий корхона фойдаланишига берилаётган мол-мулки рўйхати; оилавий корхонанинг мол-мулкига доир йирик битимнинг миқдори; оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби; оилавий корхона иштирокчилари муҳим деб ҳисоблайдиган бошқа шартлар. Таъсис шартномаси оилавий корхонанинг барча иштирокчилари томонидан имзоланади.
Оилавий корхона бошлиғи ўзгарган, иштирокчи оилавий корхона таркибига ихтиёрий равишда кирган, эр ва хотин ўртасидаги никоҳ бекор қилинган ёки оилавий корхона иштирокчиси вафот этган ва бу ҳоллар оилавий корхона балансига берилган оилавий корхона иштирокчиларининг мол-мулки рўйхатида ўзгаришларга сабаб бўлган тақдирда, таъсис шартномасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Бунда оилавий корхонани қайта давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди. Оилавий корхона кичик тадбиркорлик субъектлари учун назарда тутилган соддалаштирилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.
Оилавий корхонанинг устав фонди пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулк, шу жумладан пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар ёки ўзга шахсга ўтказиладиган бошқа ҳуқуқлар ҳисобидан шакллантирилади. Ягона уй (квартира) оилавий корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин эмас.
Оилавий корхона иштирокчилари оилавий корхонанинг устав фондига корхона таъсис шартномасида назарда тутилган тартибда ўзлари киритадиган мол-мулкни мустақил равишда белгилайди.
Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.