Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Исо таълимотига биноан, бизга ёмон муносабат бўлганларни кечиришимиз шарт деганда ҳеч қанақанги шубҳа бўлиши мумкин эмас. Ўшанда бизнинг чегараланган инсоний онгимиз кучли ғалаён кўтаради ва ғазабланади: “Нимага? Нима учун?”
Филип Янси биз нима учун кечиришимиз кераклиги ҳақида учта асосий амалий жавобни таклиф этади. Айблаш, оғриқ, ўч олиш истаги ва дилини қайта оғритишнинг ёпиқ доирасини фақатгина кечирим бузиши мумкин.
“Кечирмоқ” сўзининг янги аҳддаги маъноси том мазмунда “озод бўлиш, ўзини озод қилиш, четга ўтиш” маъноларини беради. Оғриқнинг тўхтовсиз давомийлигини бузишнинг ягона усули тўхтаб кечиришдир.
Фақат ўшандагина тинчликни ва тушунишни тиклаш учун ўзаро янги муносабатни қура бошлашимиз мумкин. Рус ёзувчиси Солженицин ҳисоблашича, биз ҳайвонот дунёсидан айнан кечириш фазилатимиз билан ажралиб турамиз. Фақат одамлар бу энг “ғайритабиий” ҳаракатни қилиши мумкин ва табиатнинг шафқатсиз қонунлари устидан юқори туриши мумкин. Фақат шубҳагина кечиримдан кўра мушкулроқ бўлиши мумкин.
Кўпинча биз, кечирим бизни хафа қилган киши учун нолойиқ совға деб ҳисоблаймиз, аслида бу ўзимиз учун ҳам совға!
Биз берадиган кечирим, ҳатто айбдор киши уни биздан сўрамаса ҳам, уни боғлаб турувчи кишанларни узади ва ундан юракни сиқадиган айбдорлик ҳиссини олиб ташлайди. Қайта тирилган Исо Бутрусни Худо Ўғлига хиёнат қилганлиги учун бутун умр ўзини айбдор ҳис қилмасдан яшаши учун уч босқичли кечиримдан олиб ўтди. Кечирувчининг айбдорга бераётган кечирими, у билан бир даражада бўлишига олиб келади. Кечирим жараёнида бизга қарши гуноҳ қилган одамдан бизнинг ҳеч қандай фарқимиз йўқлигини тушунамиз ва айбор билан бир тахтага турамиз.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.