3:02

Ғалаба 2 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. “Агар ким Менга эргашишни истаса”, ушбу иборада Худо ва бағишланганлар ўртасидаги муносабатини кўриш мумкин. Бизда Исога келиш ва унинг шогирди бўлиш истаги бор. Биз У билан ҳақиқий алоқа ўрнатишни хоҳлаймиз. Лекин бу муносабатларнинг илдизи нимада? Бизда Худога таклиф қила оладиган ҳеч қандай ҳақиқий эзгу нарса йўқ. Аммо Худонинг Ўзи Ўзини бизга бағишлади. Айнан У ташаббусни Ўз қўлларига олди ва бизга ўз бағишланишимиз ила Унга жавоб қайтариш имконини берди.

Биз Худо содиқлигини Унинг ижодларида кўрамиз. У одамни ўз шакли шамойилида яратди. Биз Унинг содиқлигини ва адолатлилигини одам барбод бўла бошлагандан кейингина қўшилганидан биламиз. Худонинг нажот режаси ва Унинг қутқариши Исо Масиҳ келиши билан юқори нуқтага етди. Худо содиқлигини бизга нисбатан икки сўз билан ифодалаш мумкин — комил севги. Айнан Худо севгиси Ўзини ягона Ўғлига шафқат қилмай, бизни қутқариши учун Уни хочда азият чекишига йўл қўйди. Бундан ташқари, Исо ерда бўлган пайтда айнан У ташаббусни Ўз қўлига олди. Шогирдлик ва бағишланишнинг тўлиқ маъносини тушунмай Унга хизмат қилишни истаган одамлар пайдо бўлганда, уларни Ўз жавоблари билан ўйлантириб қўйди: “Исо атрофида кўп халойиқни кўргач, шогирдларига нариги томонга сузиб ўтишни буюрди. Шу вақтда бир уламо Унга яқинлашиб:

Устоз, қаерга борма, мен Сенинг орқангдан юраман, — деди. Исо унга: — Тулкиларнинг инлари бор, осмон қушларининг уялари бор. Лекин Инсон Ўғлининг бош суқадиган жойи йўқ, — деди. Шогирдлардан бошқа бири Исога: Ҳазрат, олдин бориб отамни кўмиб келишимга ижозат бер, — деди. Лекин Исо унга: Сен Менинг орқамдан юр. Ўликларни қўй. Уларни ўзича ўлик бўлганлар кўмсин, — деди” (Мт. 8:18–22).

Бунда бизни Худо билан муносабатимизнинг барча қирраси намоён. Бу муносабатлар кўламида биз Исога эргашишни истаймиз, чунки Худо биринчи бўлиб Ўзини бизга бахшида этди ва бизни Ўзига эргашишга чорлади. Унинг севгисини ва мурувватини ўзимизда ҳис қилувчи бизлар Унга ҳақиқат ила жавоб қилишни хоҳлаймиз. Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top