2:35

Ғалаба 4 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Худо ва Унинг шогирдлари орасидаги ишончли муносабатлар имонлини ўз мажбуриятларини бажаришга чақиради. Бу вазифа ҳақиқий Худо шогирдлари учун ўзига хос хусусиятдир: “Орқамдан юр”.

Бу ерда имонли қўйилган вазифага эмас, Шахсга содиқликни кўрсатади. Исо давомчиси бўлиш — Унинг шогирди бўлиш демак. Шогирд — бу устозга эргашувчи ва Унинг намунасига риоя этувчидир.

Аммо, Устозимиз бизни қандай вазифани амалга оширишга чорлади? Бу вазифа биз Буюқ амр деб атагувчи нарсада мужассам:

Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан” (Мт. 28:18–20).

Масиҳий вазифаси Исо Масиҳни жангчи–хизматчиси бўлиш, Исо Масиҳ Хушхабарини эълон қилиш ва бошқаларга Исо Масиҳнинг шогирди бўлишларига ёрдам беришдан иборат.

Биз ҳукуматни ва душманча мафкурани ағдариш учун чақирилмаганмиз. Лекин Исо шогирдларини тарбиялаш учун чақирилганмиз.

Худо ҳокимиятига бўйсуниш жараёнида бизда мавжуд ҳокимият билан низо келиб чиқиши мумкин. Биз тартибли ва аҳлоқли фуқаро бўлишга чақирилганмиз ва тарих шуни кўрсатдики, масиҳийлар одатда қонунга бўйсунувчи ва меҳнатсевар кишилардир. Аммо низовий вазият келганда масиҳий дунё ҳокимиятига муносабати бўйича фуқаролик содиқлигидан кўра, Исога содиқлигини биринчи ўринга қўяди (қ. Ҳав. 4:19–20).

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top