3:15

Оиласида тартиб ўрнатадиган юрак

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Муқаддас Калом биз аёлларга керакли ва фойдали бўлган ҳамма нарсани ўргатади. Ундан энг яхши она, энг яхши рафиқа бўлишни ўрганамиз. Оиласида тартиб ўрната олган, уни яхши бошқара олган аёл энг тартибли ва оқила аёл ҳисобланади. Муқаддас Калом бизга тартибли бўлишни ҳам ўргатади. Унда шундай ёзилган: « Ëш аёллар…рўзғор бошқаришини истайман, улар ғанимнинг бўҳтон қилиши учун ҳеч бир фурсат бермаслиги керак.» (1 Тим 5:14). Эътибор қилинг-а, бу оятда «бошқариш» деган сўз бор. Бу хонадонда бошқарувчилик қилиш ва шу уйга бекалик қилиш дегани. Нега Муқаддас Каломда ёш аёлларга алоҳида ўгитлар берилган? Чунки ўша пайтларда ёш аёллар уйма-уй саёқ юриб, гап сотиб, бошқаларнинг ишига аралашиб, лозим бўлмаган гапларни гапирганлар. Шунинг учун ҳам аёллар уйма-уй юриб, гап сотиб, бошқаларнинг ғийбатини қилмай, ўз хонадонини тартибга келтириши лозим. Бу оят ҳар бир аёлга тегишли. Оилани тартибга келтирадиган, уни бошқарадиган аёл дегани бу оиланинг бошлиғи дегани эмас. Агар аёл турмушга чиққан бўлса, эри унинг бошлиғидир. Агар аёл бева бўлса, Худо унинг бошлиғи бўлади. Аёлни замонавий қилиб айтадиган бўлсак, оиланинг менежери дейиш мумкин. Исо Масиҳнинг омонат пул ҳақидаги масалини эсланг. Бир одам ўз мол-мулкини хизматкорларига омонат қолдириб ўзи узоқ сафарга кетади. У ҳар бир хизматкорга ўз қобилиятига яраша мол-мулк қолдирган. Хизматкорларнинг энг яхшиси, энг тадбирлиси эса Хўжасидан мақтов эшитган. Бу масал биз аёлларнинг уй бошқаришимизга ҳам жуда тўғри келади. Худо бизга мана шу хонадонни, унинг оила аъзоларини ишониб топширган, уларни яхши салқлаш, тўғри бошқариш ва тартибли бўлиш, бизнинг ишимиз. Биз аёллар ҳар куни Худо бизга берган хонадонни ва хонадон аъзоларини тўғри бошқаришимиз лозим. Бу учун биз Худо олдида маъсулиятлимиз. Доно ва тадбирли аёл вақти келиб, тўғри ишлари учун Худодан марҳамат ва баракатга эга бўлади. Мартин Лютер бу ҳақида шундай деган экан: «Энг катта марҳамат бу ….ўз ишларингни ишониб топширадиган рафиқанинг борлиги».

Қандай қилиб ҳар бир аёл Худо хоҳлаганидек, тартибсизликни тартибга келтирадиган, оиласини тўғри бошқара оладиган аёл бўлиши мумкин? Бунинг учун биринчидан, хонадонни бошқариш Худо биздан истайдиган энг яхши иш эканини тушуниш лозим. Бунинг учун хонадонни бошқаришни ёқтирадиган бўлиш шарт эмас. Худо биздан хонадонимизни тўғри бошқаришни сўраяптими, уни истасак ҳам, истамасак ҳам қилишимиз керак. Истак ва хоҳишлар кейинроқ, шу ишларни қилишга ўрганиб қолганимизда ҳам келиши мумкин. Хонадонни бошқариш Унинг биз учун режаси. Хонадонни бошқаришни танлаш Худодаги энг яхши нарсани танлаш деганидир.

Иккинчидан эса, хонадон бошқаришни жиддийлик билан қабул қилишдир. Нега? Чунки бу бошқарувни Худованд Ўз режалари учун ҳам ишлатади. Турмуш ўртоқларимизни ва фарзандларимизни севишимиз, хонадонимизни тўғри бошқара олишимиз бизнинг Худо учун қиладиган хизматимиздир. Агар мен уйда яхши бошқарувчи бўлмасам, Худонинг хизматини ҳам юзаки бошқарадиган хизматкор бўламан. Шунинг учун ҳар бир тартибли аёл ўзи учун режа тузиб олиши ва режага кўра уйини тўғри бошқаришни ўрганиши лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top